Тошкентдаги ноқонуний қурилиш майдонида эркак зинадан йиқилиб вафот этди
Яккасарой туманидаги Askiya city турар жой мажмуасида қурилиш бўлаётган бинога кирган эркак зинапоядан йиқилиб тушиб, воқеа жойида ҳалок бўлди. Маълум бўлишича, бу қурилиш ноқонуний тарзда олиб борилмоқда. Ҳозирда бу объект бўйича жиноят иши очилиб, қурилиш тўхтатилган.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳридаги ноқонуний қурилишлардан бирида одам ўлими рўй берди. Воқеа Яккасарой туманида, 17 феврал куни рўй берган.
Бош прокуратура маълумотига кўра, 1974 йилда туғилган эркак Аския кўчасида жойлашган кўп қаватли уй қурилиш ишлари олиб борилаётган бинога кираётган вақтида, зинапоядан тойиб кетиб бино ертўласига тушиб кетган ва воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда воқеа Askiya city турар жой мажмуасида рўй бергани ҳақида хабарлар тарқалди.
Қурилиш инспекциясининг маълум қилишича, 2020 йил май ойида Askiya city'да олиб борилаётган қурилиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига зидлиги аниқланган. Яъни ишлар қурилиш инспекциясини хабардор қилмаган ҳолда ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган тарзда бошланган.
“2020 йил 27 майда инспекция томонидан қурилиш ишларини тўхтатиш бўйича ёзма кўрсатма берилган. Маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган.
Лекин 2024 йил 26 апрел куни олиб борилган қайта текширув жараёнида ишлар давом этаётгани аниқланган ва қурилиш масъуллари чақиртирилган. Аммо улар қурилиш объектига келмаган ва талаб қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаган.
Шу сабабли мазкур ҳолат юзасидан маҳалла профилактика инспектори иштирокида далолатнома расмийлаштирилган ҳамда тегишли текширув ишлари якунланган. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига даъво аризалари киритилган.
Бугунги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ушбу объект бўйича жиноят иши очилган. Шунингдек, объектда барча турдаги қурилиш ва монтаж ишлари тўхтатилган”, – дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда
Жаҳон | 00:13
-
Австралияда сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди
Жаҳон | 23:24 / 01.04.2025
-
Хитойда биринчи марта операторларга учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди
Фан-техника | 23:16 / 01.04.2025
-
Украинада 20 км масофага уча оладиган оптик толали FPV-дронлар синовдан ўтказилди
Жаҳон | 23:14 / 01.04.2025
Мавзуга оид

17:23 / 01.04.2025
Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув вақтинчалик ўчирилади

17:14 / 01.04.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири 5 ойга ёпилади

09:32 / 01.04.2025
Тошкентда лифт ичида қулфланиб қолган бола қутқарилди

23:27 / 28.03.2025