Жаҳон | 10:01 / 24.02.2025
2368
2 дақиқада ўқилади

Мерц Германияда ҳукуматни тезроқ шакллантиришга чақирди

Фридрих Мерц ҳукуматни тез шакллантиришга чақирди. Германиянинг амалдаги канцлери Олаф Шолц мағлубиятини тан олди ва ГСДПнинг Бундестаг сайловларидаги кўрсаткичини «аччиқ натижа» деб атади.

Фото: REUTERS/Lisi Niesner

Консерватив Христиан-демократик ва Христиан-социал иттифоқлар (ХДИ/ХСИ) блокидан канцлерликка номзод Фридрих Мерц «дунё бизни кутмаяпти», дея ҳукуматни имкон қадар тезроқ тузишга чақирди. Мерц тегишли баёнотни 23 феврал, якшанба куни Бундестаг сайловларининг норасмий дастлабки натижалари маълум бўлганидан кейин берди.

ХДИ/ХСИ 28,8 фоиз овоз олди. Иккинчи ўринни 20,2 фоиз билан ўта ўнг «Германия учун муқобил» (ГуМ) эгаллаган. Марказий сўл Германия Социал-демократик партияси (ГСДП) 16,2 фоизга эга. Сўл-либерал «Иттифоқ-90»/«яшиллар» 12,7 фоиз, Сўл партия 8,5 фоиз овоз олди.

Германиянинг навбатдаги канцлери бўлишга ҳозирлик кўраётган Мерц: "Дунё бизни кутмаяпти, узоқ коалиция музокараларини ҳам кутмаяпти", деди.

Шолц: ГСДП учун аччиқ натижа

Айни пайтда Германия вазирлар маҳкамасининг амалдаги раҳбари Олаф Шолц сайловларда мағлубиятга учраганини тан олди. Бу «Социал-демократик партия учун аччиқ сайлов натижаси», буни «аниқ кўрсатиш керак», деди Шолц Берлинда.

«Бу сайлов натижалари учун мен ҳам жавобгарман», деб тан олди канцлер. У Мерц ва ХДИ/ХСИи биринчи ўрин билан табриклади. «Биз демократик мамлакатда яшаяпмиз», деб таъкидлади Шолц рақибларининг ғалабасига ишора қилиб. Шу билан бирга, у Германияда деярли 20 фоиз ўта ўнг ГуМ учун овоз берганини қабул қилиб бўлмас деб ҳисоблади. «Мен ҳеч қачон бундай натижани қабул қилмайман», — дея қўшимча қилди у.

Дастлабки натижаларга кўра, ГСДП бор-йўғи учинчи ўринда ва федерал сайловлар тарихидаги энг ёмон натижасини кўрсатди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди