Айрим асбоб-ускуналарни суғурталаш харажати бир қисми қоплаб берилади
Ҳукумат қарори билан "Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хомашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.
Марказлар ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хомашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан ошмаган миқдори 2025 йил 31 декабрга қадар қоплаб берилади.
Талабгор суғурталаш ва сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Бизнес портал орқали электрон (онлайн) ариза ва буюртманома тўлдириб, белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда Кичик бизнесга кўмаклашиш марказига мурожаат қилади.
Марказ аризани 5 иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда суғурталаш ва сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш ёки қоплаб беришни рад этиш тўғрисида Бизнес портал орқали электрон хулоса тайёрлайди ва бу ҳақида талабгорни хабардор қилади.
Марказ хулосаларни илова қилган ҳолда, ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига буюртманома юборади ва бу ҳақида талабгорларни хабардор қилади.
Жамғарма тақдим этилган буюртманомага мувофиқ 3 иш куни давомида хулосада кўрсатилган талабгорнинг банк ҳисобварағига тегишли маблағларни ўтказиб беради.
2025 йил 31 декабрга қадар амал қилади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

17:12 / 26.05.2025
«Ўзбекистон қайта суғурта компанияси» ташкил этилади

13:00 / 09.04.2025
Lloyd’s of London Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантиришга кўмаклашади

14:53 / 11.02.2025
Атроф-муҳитга етказилган зарар учун мажбурий суғурта жорий этилади

21:05 / 09.01.2025