Болаларни боғчага қабул қилишда қандай тиббий маълумотномалар талаб қилинади?

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Боғчадаги қувноқ муҳит жажжи ўғил-қизларнинг шахс сифатида шаклланишида муҳим рол ўйнайди. Айниқса, уларнинг жамиятга тез мослашиши, жисмоний, ақлий ва маънавий камолоти бевосита ана шу маскан билан боғлиқ.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги тегишли қарорига мувофиқ, мамлакатда умумий турдаги давлат боғчаларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Хусусий мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш ёши ва тартиби эса ушбу маскан томонидан мустақил белгиланади.
Хўш, бу жараёнда ота-оналардан қандай тиббий маълумотномалар талаб этилади? Мазкур саволга Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри Дилобар Ҳидоятова батафсил жавоб берди.
— Боғча ёши болаликнинг энг муҳим даври, — дейди мутахассис. — Шу боис, юртимизда жажжи ўғил-қизлар саломатлигини асраш, улар ўртасида касалликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, бугунги кунда болаларни МТМга қабул қилишда ота-оналардан бир нечта тиббий маълумотномалар талаб қилинади.
Амалдаги тартибга кўра, айни пайтда туғуруқ комплексларида чақалоқ дунёга келгач, тўғридан тўғри ота-онанинг яшаш манзили бўйича рўйхатга олинади ва автоматик тарзда Давлат хизматлари маркази орқали мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйилади.
Бола 3 ёшга тўлгач, ДХМ томонидан ота-онанинг мобил телефонига фарзандини боғчага жойлаштириш учун навбати келгани ҳақида SMS-хабарнома юборилади.
Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 июлдаги тегишли буйруғига биноан 026-шаклдаги тиббий маълумотнома олиш учун бола ҳудудий оилавий поликлиникада йўлланма асосида стоматолог, эндокринолог, ортопед, офталмолог, оила шифокори томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.
Умумий қон ва пешоб ҳамда 3 марта гижжага қарши лаборатор таҳлиллар олинади.
Қолаверса, бола Миллий профилактик эмлаш календарига мувофиқ вирусли гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекция, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекция, қизамиқ, эпидпаротит, пневмококк инфекцияси каби хасталикларга қарши вакцина олганлиги ҳақида 063-шаклдаги тиббий маълумотнома талаб қилинади. Шу билан бирга, ота-оналардан фарзандини гепатит А га қарши эмлаш тавсия этилади.
Вакцина олишга қарши кўрсатмалар (перинатал ҳолатлар, жароҳатлар, инфекцион ёки сурункали касалликлар, аввалги эмлаш препаратларига реакциялар ёки асоратлар, дори воситаларига ва озиқ-овқатларга аллергик реакциялар) бўлса, реабилитация ва соғломлаштириш жараёнларидан сўнг эмлаш тадбирлари ўтказилади.
Агар болада церебрал фалаж, талваса ва эпилепсия синдроми ҳамда руҳий хасталиклар аниқланса, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш тавсия қилинади.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
17 март янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:40
-
АҚШ ва Европа ўртасидаги савдо урушидан кўриладиган зарар қарийб 10 трлн долларга баҳоланди
Жаҳон | 22:18
-
Ёшлар етакчилари “Ibrat Academy” иловасининг пулли версиясини сотиб олишга мажбурлангани айтилди. Агентлик буни рад этди
Ўзбекистон | 22:05
-
Тошкентда Lacetti каналга тушиб кетди
Жамият | 22:03
Мавзуга оид

11:26 / 12.02.2025
Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун керак бўладиган тиббий маълумотнома қандай олинади?

22:28 / 17.08.2024
Тайванда боғча тарбиячиси болаларга нисбатан «шафқатсиз» зўравонлиги учун 28 йилга қамалди

23:04 / 03.08.2023
Намангандаги уй боғчасида 15 нафар бола тортдан заҳарланди

20:58 / 24.07.2023