Тошкент вилоятининг айрим туманларидан сўнг, Фарғона шаҳри боғчаларида ҳам болаларнинг овқатдан заҳарланиши кузатилди. Таом етказиб берувчи фирма вилоят ҳокимининг қарори билан тендерсиз танлаб олинган, унинг мансабдорлари санитария талабларини бузганликка оид жиноят ишида айбланмоқда. Бу болаларни овқатлантириш тизими ношаффоф ишлаётганига ишорами? Ўзи муаммо нима билан боғлиқ? Бунга ким жавобгар? Kun.uz студиясида ўтадиган жонли суҳбатда шулар муҳокама қилинади.
🔴 LIVE: Аутсорсинг ва кейтринг: нега боғчаларда оммавий заҳарланишлар рўй беряпти? – мутахассислар билан суҳбат
18:58 / 28.02.20262 2731 мин














