Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОКМКда янги оҳак заводи қурилишига старт берилди
25 феврал куни Жиззах вилояти, Фориш туманидаги ОКМКда «Ёшлик-I» конини ўзлаштириш инвестициявий лойиҳаси доирасида Янги оҳак заводи қурилишига старт берилди.
Фото: ОКМК
Тадбирда ОКМК раҳбарияти, Жиззах вилояти ҳокимлиги масъуллари, Хитой Халқ Республикасининг «Jiangsu Pengfei Group Co. Ltd.» пудрат ташкилоти расмий вакиллари, меҳнат фахрийлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар заводнинг комбинат ишлаб чиқариш занжиридаги аҳамияти муҳим эканлигини ҳамда ушбу ҳудуднинг аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодий ривожланишига замин яратишини таъкидлашди.

Шундан сўнг, ОКМК раҳбарияти, пудрат ташкилоти расмийлари ҳамда нуронийлар иштирокида рамзий тасма кесилиб, рамзий капсула белгиланган жойга қўйилди ва заводнинг қурилиши расман старт олди.

Ушбу Оҳак заводи 1-, 2-, 3- ва 4-мис бойитиш фабрикалари, мис эритиш заводлари, рух заводи, Ангрен, Чодак ҳамда Хонжизза кон бошқармаларини технологик жараёнлари учун зарур бўлган реагент - оҳак билан таъминлайди.

Завод Хитой Халқ Республикасининг «Jiangsu Pengfei Group Co. Ltd.» компанияси томонидан қурилади.

Заводнинг қуввати суткасига 2200 тонна, йилига 737 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш учун хомашё Жиззах вилояти, Фориш туманидаги Чимқўрғон-1, Чимқўрғон-2 оҳактош конларидан олинади.

Эътиборлиси, ушбу завод ишга тушиши натижасида 323 та янги иш ўринлари яратилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 26.03.2026
ОКМК: сунъий интеллект — юқори сифат, аниқ назорат ва тежамкорлик калити
09:00 / 21.03.2026
Диний мажмуалар очилиши ва 100 йилга етадиган маъданлар — ҳафта дайжести
17:30 / 18.02.2026
“Тўғридан тўғри шартномалар тузилмаган” – ОКМК 200 млн долларлик тендерлар ҳақида изоҳ берди
19:24 / 17.02.2026