Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда 800 мингга яқин вояга етмаган мигрант болалар бор — Россия ИИВ
Уларнинг 13,4 фоизи ўзбекистонликлар экани таъкидланмоқда.
Россияда фақат 154 минг нафар вояга етмаган чет эл фуқаролари яшаш жойида рўйхатга олинган, бу уларнинг умумий сонининг 20 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Геннадий Кудряшов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россияда қарийб 766 минг нафар вояга етмаган мигрант бўлиб, уларнинг асосий қисмини Тожикистон (26 фоиз), Қирғизистон (14 фоиз), Ўзбекистон (13,4 фоиз), Беларус (12,6 фоиз) ва Украина (8 фоиздан ортиқ) фуқаролари ташкил этади.
Россия Ички ишлар вазирлиги кўплаб ота-оналар фарзандларини рўйхатдан ўтказиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармайди, деб ҳисоблайди ва бу борада назоратни кучайтиришга чақиради.
Мавзуга оид
17:43 / 04.06.2026
1 июндан Россия қонунчилигида мигрантлар учун қатор ўзгаришлар кучга кирди
18:42 / 01.06.2026
ЕИ Қозоғистон ва Ўзбекистонда миграция маркази очиши мумкин — ОАВ
18:32 / 27.05.2026
2026 йилда кўчиб ўтиш учун энг яхши мамлакатлар эълон қилинди
23:10 / 25.05.2026