Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 млрд сўмдан зиёд табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
Қорақалпоғистон ва икки вилоятда 1 млрд сўмдан зиёд қийматли табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Ҳолатлардан бири Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. “А.С.” МЧЖ масъул шахслари “Пахтакор” МФЙ ҳудудидаги маъмурий биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 425,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Департаментнинг Қува тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса “Қ.А.” МЧЖ раҳбари Р.Х. музлаткич биносида тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан электр тармоғига тўғридан тўғри уланиб, 387,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби департаментнинг Қонликўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Беруний туманидаги ЯТТ “Э.Г.” савдо дўконида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 360,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:43 / 03.02.2026
“Она, мени ўлдиришди” – тушда фош бўлган жиноят
12:28 / 24.01.2026
2025 йилда вояга етмаганлар томонидан 15 та қотиллик жинояти содир этилди
10:44 / 04.11.2025
Ўзбекистонда ёшларга нисбатан наркотик жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади
16:17 / 26.10.2025