Германиянинг бўлажак канцлери Мерц Maкрон билан учрашди
«Мамлакатларимиз биргаликда Европа учун катта ютуқларга эриша оладилар», деб ёзган Мерц X'да Maкрон билан Парижда учрашгандан кейин. Уларнинг мулоқоти тафсилотлари ҳақида хабар берилмаган.

Фото: Ludovic Marin/AFP
Бундестагга навбатдан ташқари сайловларда ғалаба қозонган ХДИ/ХСИ блокидан Германия канцлери лавозимига номзод Фридрих Мерц 26 феврал, чоршанба куни Парижда Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашди.
Мерц ўзининг X микроблогида Maкрoн билан орқадан тушган суратини жойлаштирди, Франция президенти унинг елкасига дўстона қўл узатган. «Ҳурматли Эммануэл Maкрон, дўстлигингиз ва немис-француз муносабатларига бўлган ишончингиз учун сизга катта раҳмат. Мамлакатларимиз биргаликда Европа учун катта ютуқларга эриша олади», деб ёзади консерватив сиёсатчи немис ва француз тилларида.
Мерц ва Maкрoн ўртасида Елисей саройидаги уч соатлик суҳбатдан сўнг, иккала сиёсатчи ҳам «Германия-Франция муносабатларида янги саҳифа очишга иродасини намойиш этди», дейилади ХДИ/ХСИ блоки баёнотида. Унда айтилишича, «музокаралар жуда дўстона муҳитда ўтди, бир қатор мавзулар бўйича катта келишувга эришилди ва қўшма ташаббуслар учун кўплаб бошланғич нуқталар топилди».
Нашр вақтида учрашувнинг бошқа тафсилотлари мавжуд эмас. Франция томони ҳозирча бу борада изоҳ бермаган.
Мерц ва Maкрон ўртасидаги суҳбатнинг эҳтимолий мавзулари
Dpa ахборот агентлигининг фикрича, Макрон ва Мерц ўртасидаги суҳбат мавзуларидан бири Европа мудофааси бўлиши мумкин. 24 феврал куни Доналд Трамп Maкрoнни Оқ уйда қабул қилди. Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги суҳбат чоғида Франция президенти Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокараларга Европа Иттифоқини фаолроқ жалб этиш зарур, деб ҳисоблаганини аниқ айтди.
6 март куни ЕИнинг навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтиши режалаштирилган, унда Украинани янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, шунингдек, Европа Иттифоқининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш муҳокама қилинади.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дронлар ва замонавий қуроллар – мудофаа соҳасидаги инновацион технологиялар фестивалидан фоторепортаж
Ўзбекистон | 12:36
-
Россияда Брянск ва Курскда кўприклар қулаши теракт деб тан олинди
Жаҳон | 12:20
-
Тошкентда L9 ҳайдовчиси тез ёрдам машинасига йўл бермади. Фаоллар унга кўрилган чорани енгил деб баҳолашмоқда
Ўзбекистон | 12:16
-
Ўзбекистон Россиядан туристлар оқимини оширади
Ўзбекистон | 12:05
Мавзуга оид

10:17
Мерц Нетаняҳуни Ғазога ёрдамни кучайтиришга чақиради

10:47 / 31.05.2025
Макрон Фаластинни тан олишни «маънавий бурч» деб атади

09:13 / 30.05.2025
Зеленский: TAURUS'ни Украинага етказиб бериш Мерц билан муҳокама қилинди

13:59 / 28.05.2025