Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Россияга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди
АҚШнинг турли президентлари томонидан Россияга қарши 2014, 2018 ва 2022 йилларда санкциялар жорий этилган. Доналд Трамп ушбу санкцияларни яна бир йилга узайтирди.
Фото: AP
АҚШ президенти Доналд Трамп Қримнинг аннексия қилиниши ҳамда ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХРнинг тан олиниши сабаб Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда 27 феврал куни тақдим этилган АҚШ Федерал реестри материалларида сўз боради.
Трамп АҚШнинг турли президентлари томонидан 2014, 2018 ва 2022 йилларда жорий этилган санкцияларни узайтирди. Ҳужжатда қайд этилишича, барча чекловлар «2025 йил 6 мартдан кейин ҳам кучда қолиши керак».
«Ушбу фармонларда кўрсатилган ҳаракат ва сиёсат Қўшма Штатлар миллий хавфсизлиги ҳамда ташқи сиёсати манфаатларига ноодатий ва фавқулодда хавф туғдиришда давом этмоқда», — дейилади ҳужжатда.
Доналд Трамп 25 феврал куни ҳозирда Россияга қарши санкцияларни музокаралар жараёнининг бир қисми сифатида кўриб чиқмаётганини, аммо «қачондир кўриб чиқишини» маълум қилганди. 26 феврал куни журналистлар билан мулоқотда эса Трамп Қўшма Штатлар РФга қарши санкцияларни фақат Россия—Украина уруши тугаганидан кейин бекор қилишга тайёрлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 24 феврал куни ЕИ Россияга қарши санкцияларнинг навбатдаги пакетини келишиб олганди. Унга кўра, алюминий импортида чекловлар жорий этилган, яна 13 та банк SWIFT тизимидан ўчирилган, «соядаги флот»нинг 70 дан ортиқ кемасига нисбатан санкциялар қўлланган.
Мавзуга оид
14:06 / 21.12.2025
АҚШ ҳарбийлари Венесуэла соҳиллари яқинида яна бир нефт танкерини қўлга олди
23:40 / 20.12.2025
Нетаняҳу Трамп билан Эронга яна ҳужум қилиш масаласини муҳокама қилмоқчи
08:45 / 19.12.2025
Трамп 2026 йил учун АҚШнинг рекорд мудофаа бюджетини имзолади
20:18 / 18.12.2025