Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг 16-пакетини қабул қилди
ЕИ Россияга қарши санкцияларнинг навбатдаги пакетини келишиб олди. Унга кўра, алюминий импортида чекловлар жорий этилмоқда, яна 13 та банк SWIFT тизимидан ўчирилади, «соядаги флот»нинг 70 дан ортиқ кемасига нисбатан санкциялар қўлланади.

Фото: Getty images
Европа Иттифоқи кенгаши Россияга қарши санкцияларнинг 16-пакетини қабул қилди. Бу ҳақда ЕИ кенгаши сайтида сўз боради.
Қайд этилишича, «Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказувчи ёки таҳдид солувчи ҳаракатлар учун масъул бўлган» 48 нафар жисмоний шахс ва 35 нафар юридик шахс санкциялар рўйхатига киритилган.
Шунингдек, Евроиттифоқ Россиянинг «соядаги флоти» таркибига кирувчи 74 та кемага қарши чекловлар жорий этди.
Бундан ташқари, ЕИ Россиянинг 13 та банкини SWIFT халқаро банк тизимидан узиб қўйишга қарор қилди. Пресс-релизда уларнинг рўйхати келтирилмаган. «ЕИ биринчи марта РФ Марказий банки молиявий хабарларни узатиш тизимидан фойдаланадиган Россиядан ташқарида ташкил этилган кредит ва молия институтлари транзакцияларига тақиқ жорий этди», — дейилади хабарда.
Россияга тегишли саккизта ОАВ Евроиттифоқда фаолият юритиш лицензиясидан маҳрум қилинади. Улар орасида Lenta.ru ва «Звезда» телеканали ҳам бор. ЕИ версиясига кўра, улар «Россиянинг Украинага қарши босқинини тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, унга қўшни давлатлар, ЕИ ва унга аъзо мамлакатларда вазиятни беқарорлаштиришда муҳим рол ўйнаган».
ЕИ, шунингдек, «Россия мудофаа саноат мажмуасининг технологик ривожланишига кўмаклашадиган» тақиқланган товарлар рўйхатини кенгайтирди. Хусусан, ҳарбий саноат салоҳиятини оширишга ҳисса қўшадиган товарлар (кимёвий моддалар, баъзи пластмассалар ва каучук) экспортига ва уларнинг Россия орқали транзитига қўшимча чекловлар, шунингдек, Россия учун сезиларли даромад келтирадиган бирламчи алюминий импортига қўшимча чекловлар жорий этилди.
Бундан ташқари, «учувчисиз учиш аппаратларида фойдаланиладиган контроллерлар» ҳам тақиқланди, аввалроқ бу ўйин приставкаларига ҳам тегишли экани айтилганди. Европа дипломатияси раҳбари Кая Калласнинг айтишича, улар ёрдамида дронларни бошқариш мумкин.
Чекловлар, шунингдек, товар ва технологиялар экспортига, жумладан, «нефт ва газ конлар разведкасида фойдаланиладиган» дастурий таъминотларга ҳам жорий этилди.
Европа Иттифоқининг Россияга қарши 15-санкциялар пакети 2024 йил 15 декабрда қабул қилинган эди. Ўшанда 54 та жисмоний ва 30 та юридик шахс, хусусан, Россиянинг «соядаги флоти»га алоқадор мудофаа корхоналари ҳамда кемасозлик компаниялари чекловларга учраган эди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кашмирда сайёҳларни ўққа тутган террорчилар ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилинди
Жаҳон | 23:43 / 23.04.2025
-
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши
Жаҳон | 23:20 / 23.04.2025
-
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
-
Трамп: Ҳеч ким Зеленскийдан Қримни Россия ҳудуди деб тан олишни сўрамаяпти
Жаҳон | 22:32 / 23.04.2025
Мавзуга оид

23:20 / 23.04.2025
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши

17:55 / 18.04.2025
Евроиттифоқ Россия авиакомпаниялари учун ўз осмонини очишдан бош тортди

09:20 / 18.04.2025
Трамп ЕИ билан савдо келишувига эришишига «100 фоиз» ишонч билдирди

14:09 / 17.04.2025