Ургутга темирйўл линияси тортилади
Янги темирйўл линияси Жомбой, Тойлоқ, Самарқанд ва Ургут туманлари ҳудудидан ўтади.

Фото: Ургут тумани ҳокимлиги
Жомбой туманидан Ургут туманига янги темирйўл линияси қурилиши бошланган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, узунлиги 50 километрдан ортиқ бўлган янги тармоқ “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган бош режа бўйича замонавий муcандислик ечимлари ҳисобга олинган ҳолда барпо этилади.
Янги темирйўл тармоғи Жомбой туманидаги “МАN” заводи яқинидан бошланади ва 4Р-238 автомобил йўлини кесиб ўтиб, Зарафшон дарёси бўйлаб давом этади. Дарёда махсус темирйўл кўприги барпо этилади.
Сўнг Тойлоқ ва Самарқанд туманлари давом эттирилиб, Ургут туманига боради. Темирйўл ўтадиган Жомбой, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларининг аҳоли гавжум ҳудудларида бекатлар ташкил этилади.
Масалан, Тожикистон билан чегарадош Ургут туманида жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости яқинида бекат қурилади. Бу эса тожикистонликларга юртимиз бўйлаб темирйўл орқали ҳам саёҳат қилиш имконини беради.
“Мазкур янги тармоқ юртимиз темирйўл соҳасидаги йирик лойиҳалардан бири. Бу орқали нафақат “Ургут” эркин иқтисодий зонаси корхоналарининг транспорт тармоғи яхшиланади, шу билан бирга аҳоли учун қулайлик яратилади, ҳудудда сайёҳлик ривожланади”, дейди “Темирйўл лойиҳаси” МЧЖ директори Расулжон Рўзиев.
Қайд этилишича, янги темирйўл қурилишига старт берилган ва унда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев ва бошқа масъуллар иштирок этган.
Маълумот учун, қарийб 600 минг аҳоли яшаётган ва минглаб корхоналар жойлашган Ургут туманига шу пайтгача темирйўл линияси тортилмаган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистонда давлат хизматчиларига ChatGPT’дан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон | 18:30
-
Британия ва Германия ҳамкорликда янги қурол яратади
Жаҳон | 18:28
-
ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади
Ўзбекистон | 18:26
-
«Путин билан учрашмагунимизча ҳеч нарса бўлмайди» - Трамп урушни тугатиш ҳақида
Жаҳон | 18:18
Мавзуга оид

17:12 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди

18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади

12:35 / 25.04.2025
Афғонистон «Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўли бўйича Ўзбекистон билан шартномани узайтирди

20:38 / 24.04.2025