Жаҳон | 13:47 / 03.03.2025
4850
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Гренелл Россиядан газ бўйича махфий музокараларга жалб этилган

Швейцарияда бир неча ҳафтадан бери Россиядан Германияга газ келиши ҳақида махфий музокаралар олиб борилмоқда, деб ёзади Bild. Ричард Гренелл Швейцарияга бир неча бор норасмий ташриф буюрган, деб ёзади нашр.

Фото: Sven Hoppe/dpa/picture alliance

Швейцарияда бир неча ҳафтадан буён арзон рус гази Германияга яна оқиб келиши ҳақида махфий музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда 2 март, якшанба куни Bild газетаси хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, АҚШ президентининг махсус вакили Ричард Гренелл келишувни муҳокама қилиш учун Швейцарияга бир неча норасмий ташриф буюрган. «Шимолий оқим 2» газ қувурини бошқарувчи компаниянинг бош қароргоҳи Швейцариянинг Цуг кантонидаги Штайнхаузенда жойлашган.

Ғоя Вашингтон ва Москва ўртасида АҚШ воситачи бўлиб Россия газини «Шимолий оқим 2» қувури орқали Мекленбург-Олд Померанияга йўналтириш бўйича таъминот шартномасини тузишдан иборат. Шундай қилиб, АҚШ таъминотни тартибга солади ва пул ишлаб топади, дея таъкидлайди газета.

Bild: АҚШ маъмурияти шартномада бевосита иштирок этмайди

Унинг маълумотларига кўра, иккита «Шимолий оқим 1» қувури бўйича ҳам режалар мавжуд. Таъмирлаш ва қайта тиклашдан сўнг улар Финландиядан водородни ташиш учун ишлатилиши мумкин.

АҚШ маъмурияти келишувда бевосита иштирок этмайди. Бунинг ўрнига тадбиркор Стивен Линч каби америкалик молиявий инвесторлар қўшилади, деб ёзади Bild.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид