Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти тергов изоляторидан озод этилди
Юн Сок Ёл ҳибсда 52 кун ўтирди. Исёнга уриниш иши бўйича тергов давом этмоқда.
Фото: Yonhap
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл Сеул жанубидаги Уйванг қамоқхонасини тарк этди, деб хабар берди Yonhap. Уни тергов изолятори дарвозаси олдида тарафдорлари кутиб олди.
«Мен суднинг жасорати ва хатони тузатишдаги қатъиятини қадрлайман», деди Юн ва сайловчиларга миннатдорчилик билдирди.
Юн Сок Ёл ҳибсда 52 кун ўтирди.
7 март куни суд сиёсатчининг аризасини қаноатлантириб, унинг ҳибсга олинишини бекор қилди. Бироқ, исёнга уриниш иши бўйича тергов давом этмоқда.
2024 йил декабрь ойи бошида Юн Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилишга уринди. Кейинчалик унга импичмент эълон қилинди ва исёнда айбланди. Январь ойи охирида сиёсатчи ҳибсга олинди. Юн ҳарбий ҳолат эълон қилиш қарорини Жанубий Кореяни «Шимолий Корея коммунистик кучлари таҳдидидан» ҳимоя қилиш истаги билан изоҳлаган эди.
Мавзуга оид
12:26 / 19.02.2026
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл умрбод озодликдан маҳрум этилди
20:42 / 16.02.2026
«Жанубий Корея - Марказий Осиё» биринчи саммити санаси белгиланди
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026