Ўзбекистон | 11:08 / 08.03.2025
3618
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева 8 март муносабати билан барча аёлларни табриклади

"Бугун халқаро хотин-қизлар кунида мен ушбу чинакам баҳорий айём билан барча ҳамфикр опа-сингилларимни табриклайман", деди у.

Фото: Saida Mirziyoyeva

Саида Мирзиёева 8 март муносабати билан барча аёлларни табриклади.

Аёл бўлиш — бу, аввало, масъулият ва матонат демак. Биз ўзимизни ўзгартириш, жамиятни ўзгартириш ҳамда сиёсат, фан, бизнесда эркаклар билан тенгма-тенг ўз сўзимизни айтиш учун осон бўлмаган йўлни босиб ўтдик. Биз ишонч билан олдинга — орзуларимиз томон интилмоқдамиз.

Мен сизга ирода, қатъият ва салоҳиятингиз муносиб эътироф этилишини тилайман. Оилангизга тотувлик ва фаровонлик, ўзингизга соғлик ва тўкис бахт ёр бўлсин!

Сизларни самимият ила бағримга босиб қоламан», деб ёзди Президент ёрдамчиси.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид