Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда икки кунлик тўқнашувлар оқибатида мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди
Сурияда собиқ президент Башар Асад тарафдорлари ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар камида 745 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Сурия ғарбидаги Латақия ва Тартус вилоятларида алавийлар томонидан 7 март куни бошланган исён оқибатида мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди, деб хабар беради Associated Press.
Сурия инсон ҳуқуқларини кузатиш обсерваторияси (SOHR) маълумотларига кўра, Суриянинг янги ҳукумати ҳамда ҳокимиятдан ағдарилган собиқ президент Башар Асад тарафдорлари ўртасида икки кундан бери давом этаётган тўқнашувлар давомида камида 745 нафар тинч аҳоли ўлдирилган.
Шунингдек, ҳалок бўлганлар орасида ҳукумат хавфсизлик кучларининг 125 нафар ҳамда Асадга боғлиқ қуролли тузилмаларнинг 148 нафар жангчиси ҳам бор.
SOHR ушбу исённи «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» ҳаракати 2024 йил декабрда Асад режимини ағдарганидан бери Сурияда кузатилган энг қонли воқеа деб атамоқда.
Тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганлар тўғрисида расмий маълумотлар мавжуд эмас. Шу пайтгача тўқнашувлар асосан локал кўринишда бўлиб, тезда тўхтаган. Агар янги ҳокимият алавийлар қўзғолонини тезда бостира олмаса, бу бошқа жамоалар билан зиддият кучайишига олиб келиши мумкин.
Аввалроқ Сурия марказий ҳукумат кучлари алавийлар қўзғолони бошланган Ўрта Ер денгизи соҳилидаги Латақия ва Тартус вилоятларини назорат остига олгани тўғрисида хабар берилганди. 8 март ҳолатига кўра, ҳукмрон исломий «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» ҳаракати билан алоқадор армия ва жангарилар минтақадаги аҳоли гавжум ҳудудларда рейд ўтказмоқда.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026