195 минг қалбаки долларнинг муомалага киритилиши олди олинди
Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қарийб 195 минг қалбаки АҚШ долларининг муомалага киритилишининг олди олинди.

Фото: Видеодан кадр
ДХХ хабарига кўра, Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро ва унинг Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи шериги ижтимоий тармоқлар орқали Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга сохта 100 АҚШ доллари купюрали жами 50 минг АҚШ долларини 65 млн сўмга сотишга келишишган. Шундан сўнг улар Жиззах шаҳрига бориб, харидор билан телефон орқали мулоқот қилиб, унга қалбаки пулларни шаҳар ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетишларини айтиб, келишилган суммадан 39 млн 200 минг сўмни олдиндан пластик карта орқали олишган. Улар қалбаки валюталарни белгиланган жойга қолдирмасдан, харидорни алдаб, Тошкент шаҳрига қайтиб кетаётган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Дўстлик туманида ушланди ва улар кетаётган автомашина салонидан қалбаки 51 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро вилоятида яшовчи 2 нафар шахс ҳамда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўзаро тил бириктириб, чет давлатда тайёрланган, ҳар бири 100 купюрали қалбаки 50 минг АҚШ долларини ҳақиқий 25 минг АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди. Уларнинг учаласи ҳам муқаддам судланган шахслар ҳисобланади.
Тошкент шаҳрида қайд этилган яна бир ҳолатда, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида яшовчи шахс хориждан келтирилган 50 ва 100 АҚШ доллари купюрали қалбаки 45 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 25 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи шахс ва Тошкент вилоятининг Паркент туманида яшовчи, муқаддам судланган фуқаро қалбаки 10 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 8 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди.
Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи, муқаддам судланган шахснинг кўрсатмаси бўйича – унинг 2 нафар шериги қалбаки 30 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 19.500 АҚШ долларига сотган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 88 дона 50 доллар купюрали ва 44 дона 100 доллар купюрали, жами қалбаки 8800 доллари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ғазо, Сурия ва Эрон: Яқин Шарқдаги сўнгги ўзгаришлар таҳлили
Жаҳон | 19:55
-
Фото: Херсон области маъмурияти биноси яксон этилди
Жаҳон | 19:52
-
Россияда барча ноутбукларга маҳаллий операцион тизим ўрнатиш мажбурияти юкланади
Жаҳон | 19:32
-
Трамп маъмурияти Сербиядан депортация қилинган мигрантларни қабул қилишни сўради
Жаҳон | 19:26
Мавзуга оид

17:38
Тошкентда ўзини ИИВ мансабдори сифати таништириб, пул ундирмоқчи бўлган адвокат ушланди

09:25
Ер майдонларини 500 минг доллардан ортиқ маблағга сотмоқчи бўлганлар ушланди

10:45 / 04.06.2025
Фуқароларни ноқонуний йўллар билан Ҳажга юбормоқчи бўлганларга жиноят иши қўзғатилди

20:39 / 29.05.2025