ЖССТ ҳаво тозалиги стандартларига фақат 7 та давлат жавоб беради – тадқиқот
Ҳавоси энг тоза мамлакатлар қаторига Австралия, Баҳама ороллари, Барбадос, Эстония, Гренада, Исландия ва Янги Зеландия кирди.

Фото: Getty images
Фақат етти мамлакат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) ҳаводаги PM2.5 майда заррачалари бўйича рухсат этилган максимал концентрацияси талабларига жавоб беради. Энг ифлосланган шаҳарлар Марказий ва Жанубий Осиёда жойлашган. Швейцариянинг атроф-муҳит сифатини назорат қилувчи IQAir компанияси тадқиқотчилари шундай хулосага келди.
Ҳавоси энг тоза мамлакатлар қаторига Австралия, Баҳама ороллари, Барбадос, Эстония, Гренада, Исландия ва Янги Зеландия кирди, дейилади компания сайтидаги ҳисоботда. Уларда PM2.5 заррачалари миқдорининг ўртача йиллик даражаси 1 кубометр учун 5 мкг дан ошмайди.
Ҳавоси энг ифлосланган бешта давлат қаторига Чад, Бангладеш, Покистон, Конго Демократик Республикаси ва Ҳиндистон кирди. У ерда ўртача йиллик эмиссия даражаси меъёрдан 10 баробардан ортиқроқ. Энг ифлосланган ўнта шаҳардан олтитаси Ҳиндистонда. Улардан энг ифлоси мамлакат шимолидаги Бирнихат кичик саноат шаҳарчасидир. У ерда PM2,5 ўртача йиллик концентрацияси 128,2 мкг/м³ ни ташкил этган - бу меъёрдан 36 баравар юқори. Шунингдек, Ҳиндистон пойтахти Янги Деҳли дунёдаги энг ифлосланган пойтахт ҳисобланади.
Россиянинг энг ифлосланган шаҳарлари бешталигига Владивосток, Каменск-Шахтинский (Ростов вилояти), Рязан, Красноярск ва Реутов (Москва вилояти) кирди.
Таҳлилчилар Океанияни дунёдаги энг тоза ҳудуд деб эътироф этди. У ерда ўнта шаҳардан олтитаси (57%) ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича ЖССТ стандартларига жавоб беради. Дунё миқёсида PM2.5 ўртача йиллик концентрацияси шаҳарларнинг атиги 17 фоизида стандартга жавоб беради. Шу билан бирга, таҳлилчиларнинг қайд этишича, айрим мамлакатларда атроф-муҳит мониторинги тизими етарли эмас. Мисол учун, Африкада ҳар 3,7 миллион кишига битта станция тўғри келади.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл туташувларида ўтказиш қобилияти оширилади
Иқтисодиёт | 12:52
-
Ўзбекистон президенти учта халқаро шартномани тасдиқлади
Ўзбекистон | 12:49
-
Трамп Россия нефтига иккиламчи божлар жорий этиш билан таҳдид қилди
Жаҳон | 12:40
-
«Сити» кубок сари кетмоқда, «Барса» рақибларга даҳшат солмоқда. Кун ўйинлари
Спорт | 12:09
Мавзуга оид

14:43 / 19.03.2025
Глобал исиш нафас олиш тизими саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда

21:27 / 12.03.2025
Тошкентда ҳаво тозалигини назорат қилувчи иккита станция ўрнатилди

20:10 / 11.03.2025
ЖССТ: Ҳар йили ҳаво ифлосланиши оқибатида 7 миллионга яқин одам вафот этмоқда

22:28 / 05.04.2024