Мексикада автобуслар иштирокидаги иккита ЙТҲда 25 киши ҳалок бўлди
Хусусан, Оахака штатида автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди ва 12 киши жароҳат олди.

Фото: Reuters
Мексиканинг Оахака ва Дуранго штатларида иккита автобус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, деб ёзади Reuters.
«Штат ҳукумати душанба куни эрталаб Санто-Доминго-Nарро аҳоли пунктидан 200 метр узоқликда Митла—Теуантепек шоссесида автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлганидан афсусда», — дейилади Оахака штати хабарида.
Шунингдек, маълум қилинишича, ЙТҲ оқибатида яна 12 киши жароҳат олган ва улар шифохонага жойлаштирилган. Масъуллар авария сабабини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Мамлакат шимолидаги Дуранго штатида эса 24 йўловчини олиб кетаётган автобус тиркамали шатакчи билан тўқнашиб кетган. Milenio нашрининг ёзишича, ҳодиса оқибатида ёнғин юзага келган ва 14 киши ҳалок бўлган. Автобус Мак-Аллен шаҳри (Техас штати)дан келаётган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил август ойида Эронда покистонлик зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 35 киши ҳалок бўлганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
"Левада": Россияликларнинг рекорд қисми Ғарб билан дўстликни хоҳлаяпти
Жаҳон | 09:03
-
Алюмин цехида 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
Ўзбекистон | 08:40
-
Германиялик генерал: ЕИ АҚШнинг Украинага кўрсатаётган ёрдамини алмаштира олади
Жаҳон | 08:26
-
Тошкентда кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 08:16
Мавзуга оид

23:16 / 05.06.2025
АҚШ қурол ишлаб чиқарувчилари Мексикага 10 млрд доллар товон тўламайдиган бўлди

13:59 / 05.06.2025
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

12:00 / 05.06.2025
Хоразмда ёш йигит бошқарувидаги Tracker каналга қулади

15:08 / 04.06.2025