Эронда покистонлик зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб, 35 киши ҳалок бўлди
Аварияга автобус тормози ишламай қолиши сабаб бўлган.
Эронда покистонлик зиёратчилар бўлган автобус ағдарилиб кетди, қурбонлар сони 35 нафарга етди деб хабар бермоқда Radio Pakistan.
Дастлаб 28 киши ҳалок бўлгани, яна 23 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.
Reuters полиция текширувига таяниб ёзишича, авария 20 август куни кечқурун Эроннинг марказий Язд вилоятида юз берди, ҳодисага тормоз ишламай қолиши сабаб бўлган.
Йўловчилар шиаларнинг энг муҳим зиёратларидан бирини адо этиш учун Покистоннинг Синд вилоятидан Ироқнинг муқаддас Карбало шаҳрига йўл олганди. Ҳалокат вақтида автобусда 53 га яқин одам, жумладан Ларкана, Гҳотки ва Синд шаҳарларидан келган зиёратчилар бўлган.
Эрон Инқирозли вазиятларни бошқариш бўйича идораси директор Али Малекзаденинг сўзларига кўра, қурбонлар орасида ўндан ортиқ аёллар бор.
Автобус Теҳрон пойтахтидан тахминан 681 километр жанубда, Эрондаги Деҳшир-Тафт назорат-ўтказиш пункти олдида ёниб кетган.
“Автобус ҳайдовчининг эътиборсизлиги, йўлни билмаслиги, юқори тезлик ва техник муаммолар туфайли йўлдан чиқиб кетган”, — деди Малекзаде.
Покистон президенти Асиф Али Зардарий ҳалок бўлганларнинг жасадини ватанга қайтариш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Ташқи ишлар вазирлигини сафарбар қилишини айтди.
Мавзуга оид
12:10
Ўзбекистон ва Эрон картошка етиштиришда ҳамкорликни йўлга қўяди
09:50
Ўзбекистон ва Покистон "ақл марказлари" ўртасидаги ҳамкорлик кенгаяди
14:52 / 20.12.2024
Эрон Ўзбекистоннинг қатор маҳсулотларига экспорт учун рухсатнома беради
08:45 / 20.12.2024