Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қарийб 54 минг қамоқхона нозири етишмаётгани маълум бўлди
Федерал жазони ижро этиш хизматида кадрлар етишмовчилиги 23 фоизга етган. Тизимда ишдан бўшаётганлар сони хизматга қабул қилинаётганлардан 30 фоизга кўп.
Россия Федерал жазони ижро этиш хизматида (ФСИН) кадрлар етишмовчилиги 23 фоизга етди — бу 53 минг 975 та вакант лавозим борлигини англатади.
Идора директори Аркадий Гостевнинг сўзларига кўра, кадрлар етишмовчилиги айниқса, алоҳида ҳудудий бўлинмаларда кузатилмоқда. Хусусан, 16 та минтақада кичик бошқарув кадрларининг етишмовчилиги 40 фоизга, 29 тасида эса 30 фоиздан ошади. Тула областида бўлса вазият янада мураккаб: у ердаги лавозимларнинг 55 фоиздан ортиғи бўш. Смоленск областидаги таълим ва режим бўлинмаларида деярли ҳар иккинчи вакансия ёпилмаган, Москвада эса қўриқлаш бўлинмаларида шу каби ҳолат кузатилмоқда.
«Умумий вазият шундайки, ишдан бўшатилаётган ходимлар сони хизматга қабул қилинаётганлардан 30 фоизга кўп. Ишдан бўшатилган ходимларнинг 45 фоиздан ортиғи пенсияга ёшига етмаган», — дейди Гостев.
Кадрлар етишмовчилиги борасидаги вазият Россия Ички ишлар вазирлигида ҳам кузатилмоқда. ИИВ тизимида кадрлар етишмовчилиги 172 минг кишини ташкил этади. Ўз навбатида Путин кадрлар муаммоси ва полициячиларнинг пул таъминоти масаласини ҳал этишни буюрган.
Шунга қарамай, Россия аҳоли жон бошига тўғри келадиган полициячилар сони бўйича дунёда етакчи. 2024 йилда ҳар 100 минг россияликка 643 нафар ИИВ ходими тўғри келган. Таққослаш учун: Хитой, Ҳиндистон ва АҚШда ушбу кўрсаткич мос равишда 120, 128 ва 256 нафарни ташкил этади.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025