Жаҳон | 13:52 / 14.03.2025
3361
3 дақиқада ўқилади

АҚШ Россия банк сектори ва нефтига қарши санкцияларни кучайтиради

Доналд Трамп Жо Байден даврида киритилган Россия банклари, нефт ва газига нисбатан санкциялар режимидан воз кечиш муддатини узайтирмайди.

Фото: AP

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Украинадаги уруш туфайли банк ва нефт-газ соҳаларида Россияга қарши жорий этилган санкцияларни бекор қилиш муддатини узайтирмоқчи эмас. Шу тариқа, Москвага нисбатан санкциялар режими ҳақиқатда ҳам кучайтирилади, деб хабар берди CBS 13 март, пайшанба куни Трамп маъмуриятининг режалари билан таниш бўлган тўрт манбага таяниб.

Маълумот шуни кўрсатадики, АҚШ Молия вазирлиги 2025 йил январ ойида Байден маъмурияти томонидан санкцияланган Россия банклари иштирокидаги баъзи энергетика операцияларини давом эттиришга имкон берган 60 кунлик воз кечиш муддатини узайтирмаган. Хусусан, Внешэкономбанк, «Открытие» банки, Совкомбанк, Сбербанк, ВТБ банки, Алфа-Банк, Россия Марказий банки ва бошқаларга чекловлар қўйилди. Уларнинг барчаси энергетика транзакцияларини амалга ошириш учун Америка тўлов тизимларидан фойдаланиши блокланади.

Fox News телеканалининг Оқ уйдаги мухбири Эдвард Лоуренс ўзининг Х аккаунтида манбага таяниб, янги чеклов чоралари туфайли Европанинг ҳеч бир давлати Россиядан АҚШ санкциялари остида қолиш хавфисиз нефт сотиб ололмаслигини ёзди. «Бу ҳаракатдан хабардор манбанинг айтишича, маъмурият Украинадаги жангларни тўхтатиш ва урушни тугатиш бўйича музокаралар олиб боришга эътибор қаратган. Қўшма Штатлар бу мақсадга эришиш учун асосий дастак бўлиб қоладиган санкциялардан фойдаланишда давом этади», — дея тушунтирди у.

Рубио: Европа Иттифоқи санкциялари Украина бўйича музокаралар мавзуси бўлиши мумкин

Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари масаласи АҚШнинг Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифи юзасидан Москва билан музокараларда муҳим рол ўйнаши мумкин. АҚШ давлат котиби Марко Рубио 12 март куни журналистлар билан суҳбатда шундай фикр билдирди. Украина бўйича тинчлик музокаралари жараёнига европалик шерикларни жалб қилиш имконияти ва Вашингтоннинг бунга муносабати ҳақидаги саволга Рубио шундай жавоб берди: «Ўйлайманки, баёнотда (Америка ва Украина делегацияларининг Саудия Арабистонида бўлиб ўтган музокараларидан сўнг) улар (украиналиклар) европаликларни жалб қилиш зарурлиги масаласини кўтарган деб ўйлайман. Ва мен ишонаманки, россияликлар билан ҳар қандай музокараларда — агар биз уларга етиб борсак, (руслар) уларга қарши қўйилган Европа санкциялари масаласини кўтаради».

«Шундай экан, менимча, Украинада тинчлик бўлиши учун бу жараён якунида европаликлар санкциялар бўйича нима қилишлари ва ҳоказо ҳақида қандайдир қарор қабул қилишлари керак. Шунинг учун менимча, улар бу борада мутлақо (тинчлик музокаралари жараёнида) иштирок этишлари керак», деб тушунтирди АҚШ Давлат департаменти раҳбари.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи