Жаҳон | 15:20 / 14.03.2025
7502
2 дақиқада ўқилади

АҚШда олти кун машинада қамалиб қолган аёл курткаси ёрдамида омон қолди

Аёл рулда ухлаб қолиб, машинаси билан жардан қулаб тушган.

Фото: New York Post

АҚШнинг Индиана штатида 41 ёшли аёл машинаси билан жарликдан қулаб тушди. Олти кун давомида жароҳатлар билан машинада қолиб кетган аёлни тасодифан топиб олишди, деб хабар бермоқда ABC News.

Дренаж ва тупроқ ишлари билан шуғулланувчи эркак жарлик ёнидан ўтаётганда аёлнинг машинасини пайқаб қолган. У дарҳол раҳбарига қўнғироқ қилган ва улар биргаликда автомобилни текшириб, ичидан жабрланувчини топишган.

Аёл ҳушида эди. У кимдир уни топиб олишидан бутунлай умид узганини айтади. Жабрланувчини Чикагодаги шифохонага олиб боришди. Шифокорлар унинг аҳволи оғир эканини маълум қилди. Аёлнинг оёқлари ва билаги жиддий шикастланган.

Маълум бўлишича, жабрланувчи рулда ухлаб қолиб, машина йўлдан чиқиб кетган ва кўприк остидаги ариққа қулаган. Унинг телефони йўловчи ўриндиғи остига тушиб, қуввати тугаган. Аёлнинг тирик қолишига эгнидаги курткаси ёрдам берган. У курткани машина тиқилиб қолган ариқдаги сувга ботирган ва матога шимилган сувни сиқиб ичган.

Маҳаллий шериф жабрланувчини топган эркакни қаҳрамон деб атади. Агар у машинани пайқамаганида, воқеа аянчли тугаши мумкин эди.

Аввалроқ Хитой тоғларида адашган 18 ёшли сайёҳ тиш пастасини еб омон қолганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди