Фуқаролар суд жараёнида масофадан туриб иштирок этиши мумкин
Президент томонидан «Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун имзоланди.

Фото: iStock
Ҳужжат билан аҳолининг фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд муҳокамаларида масофадан иштирок этишининг ҳуқуқий асослари яратилмоқда.
Жумладан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг видео-конференц-алоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видео-конференц-алоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобил видео-конференц-алоқа тизимидан фойдаланилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видео-конференц-алоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаётган суд ушбу шахсларнинг келган-келмаганлигини текширади ва келган шахсларнинг шахсини аниқлайди. Видео-конференц-алоқа режимидаги суд мажлисида мобил видео-конференц-алоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган шахсларнинг шахси ишни кўраётган суд томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган холда аниқланади.
Тегишли ўзгартиришлар Фуқаролик процессуал кодексига, Иқтисодий процессуал кодексига ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига киритилмоқда.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент метрополитени 6 июнь куни соат 3:00 дан 10:00 гача бепул ишлайди
Ўзбекистон | 15:34
-
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи марта юк ташилди
Иқтисодиёт | 15:32
-
IndiGo авиакомпанияси Мумбайдан Тошкентга қатновларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:28
-
14 июндан Тошкент-Исломобод йўналишида авиақатновлар бошланади
Ўзбекистон | 15:21
Мавзуга оид

15:13 / 02.06.2025
“Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз” — сенатор одил судлов масаласида

18:37 / 29.05.2025
Фарғонада танишини қасддан босиб ўлдирган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

14:53 / 29.05.2025
Суд журналист Анора Содиқованинг даъвосини рад этди

12:56 / 29.05.2025