Ўзбекистон | 12:08 / 15.03.2025
3023
2 дақиқада ўқилади

Малайзия компанияси Ўзбекистонда электр скутерлар ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромиддин Гадоев Pro Events and Marketing Sdn Bhd компаниясининг бошқарув директори Элайне Тхам билан учрашув ўтказди. 

Фото: Дунё

Унда Ўзбекистонда Малайзиянинг мазкур компанияси иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Малайзия томони Ўзбекистонда электр скутерлар (3 ва 4 ғилдиракли ихчам электромобил) ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Элайне Тхамнинг айтишича, дастлабки ҳисоб-китоблар асосида йиллик ишлаб чиқариш миқдори 5 мингта скутерни ташкил этиши кўзда тутилмоқда.

“Кейинчалик Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилиш салоҳиятларини инобатга олган ҳолда, уни 10 мингтага етказиш имконияти мавжуд. Скутерлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Ўзбекистонда аҳолига етказиб бериш хизматининг сифатини янада оширишга хизмат қилиши мумкин”, дейди компания бошқарув директори.

Шунингдек, хориж томони Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида сунъий интеллект ёрдамида инсонларда тиббий диагностика ўтказиш дастурий таъминотини жорий қилиш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини ўрганиш учун компания раҳбариятининг Ўзбекистонга бизнес-миссияни ташкил этишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди