ЕИ вақтинчалик сулҳ тузилса ҳам Украинани қуроллантиришда давом этади
Брюсселдаги дипломатларнинг айтишича, Европа Иттифоқи Киевга музокараларда кучли позицияга эга бўлиши ва Россиянинг эҳтимолий қайта ҳужумига қарши туриш учун потенциал ўт очишни тўхтатиш даврида ҳам уни қурол билан таъминлайди.

Фото: AP
Европа Иттифоқи 30 кунлик оташкесимга эришилса, Украинага қурол етказиб беришни тўхтатмоқчи эмас. Бундай фикрни 14 март, жума куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгаши йиғилиши олдидан Европа Иттифоқининг бир қанча давлатларидан келган қатор дипломатлар билдиришди.
«Европа Иттифоқи Украинанинг тинчлик музокараларида энг кучли позицияда бўлишини таъминлашга интилмоқда, шунингдек, Трамп айтганидек «ёмон» келишувдан воз кечиб, музокаралар учун энг қулай вақтни танлаши мумкин. Агар тажовузкор буни талаб қилса, Европа Иттифоқи ва унинг аъзолари Киевга қурол етказиб беришни тўхтатади, деб ўйламайман», — деди Брюсселдаги брифингда европалик дипломат.
Яна бир дипломат, шунингдек, потенциал ўт очишни тўхтатиш вақтида Украина қуролланган бўлиши кераклигини ва ҳеч қандай ҳолатга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.
Еврокомиссия раҳбари Европа хавфсизлиги учун «бурилиш нуқтаси»ни кўрмоқда
Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиб қўяётган бир пайтда Европа ва Украина хавфсизлиги «бурилиш нуқтасида» эканини айтди. Вазият ўта хавфли, деди фон дер Ляйен 6 март куни Брюсселда Украина президенти Володимир Зеленский ва Европа Иттифоқи кенгаши раҳбари Антонио Кошта билан Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича инқироз саммити очилиши олдидан сўзлаган нутқида.
«Бу Европа учун ҳал қилувчи лаҳза. Европа аниқ таҳдид билан юзма-юз турибди ва шунинг учун у ўзини ҳимоя қила олиши керак, биз Украинага ўзини ҳимоя қилиш ва мустаҳкам, адолатли тинчлик учун курашиш имкониятини беришимиз керак», — дея таъкидлади Еврокомиссия раҳбари. Шу муносабат билан у ЕИ мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарларига қайта қуролланиш режасини тақдим этди, унинг сўзларига кўра, бу 800 миллиард еврогача маблағ жалб қилиш имконини беради.
Фон дер Ляйен аъзо давлатларни қайта қуролланиш соҳасида қўллаб-қувватлаш учун «Европа Иттифоқини молиялаштиришнинг янги механизми»ни таклиф қилди. Ушбу восита 150 миллиард евро миқдоридаги кредитларни ўз ичига олиши керак, улар Европа Иттифоқи бюджети томонидан кафолатланади. У, шунингдек, тўрт йил давомида Европа бюджети қоидаларини вақтинча юмшатишга чақирди.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўксаройда Шавкат Мирзиёев ва Роберт Фицо музокаралари бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 14:34
-
Ўзбекистон флорасида фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди
Фан-техника | 14:24
-
Путин Россия флотини 2050 йилгача ривожлантириш стратегиясини тасдиқлади
Жаҳон | 14:20
-
Британия Ўзбекистонда органик маҳсулотлар лабораторияларини очмоқчи
Ўзбекистон | 14:10
Мавзуга оид

13:06
Украина: жасадларни ватанга қайтариш шу ҳафта бошланади

09:23
Россия ҳарбий базаларда самолётлар учун усти ёпиқ махсус жойлар қурмоқда

21:39 / 08.06.2025
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский

18:53 / 07.06.2025