Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ўзбекистон мутахассислари учун тренинглар ташкил этади
ТИВда бўлиб ўтган учрашувда Исроил томони билан Ўзбекистон мутахассислари учун тренинглар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова Исроил элчиси Гидеон Лустиг билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, тижорат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, таълим ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Элчи Исроилнинг ушбу соҳаларда Ўзбекистон мутахассисларига МАШАВ орқали тренинг ва курслар тақдим этишга тайёрлигини маълум қилди. Ушбу ҳамкорлик икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ва мутахассисларнинг касбий малакаларини оширишга ёрдам беради.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026