Ўзбекистон | 11:32 / 18.03.2025
1297
2 дақиқада ўқилади

Марказлашган иссиқлик таъминоти қамрови 50 фоиздан оширилади

Президентнинг «Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда бинолар энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кейинги 5 йилда уй-жой ва бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари белгиланди:

  • ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини юритиш;
  • илғор хорижий тажрибалар асосида стратегик таклифларни ишлаб чиқиш;
  • иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятини бошқарувчи ва мувофиқлаштирувчи ташкилот тузиш.

Шунингдек, эскирган 103 та қозонхона ва 1,6 минг километр иссиқлик тармоғини янгилаш, 9 та шаҳар ва туманда давлат-хусусий шериклик асосида модернизация лойиҳаларини амалга ошириш, марказлашган иссиқлик таъминоти қамровини 37 фоиздан 58 фоизгача етказиш, тизимдаги йўқотишларни 38 фоиздан 20 фоизгача қисқартириш ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.

2025-2030 йилларда кўп квартирали уй-жойлар, ижтимоий соҳа ҳамда давлат муассасаларини марказлашган иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг йиғма параметрлари;
  • Давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати;
  • Халқаро молия институтлари иштирокида амалга ошириладиган янги истиқболли лойиҳалар рўйхати.

Мавзуга оид