Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи комиссари Йозеф Сикела билан учрашди
Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев 18 март куни Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Сўнгги йилларда икки томонлама ҳамкорлик, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Уни изчил кенгайтириш учун катта имконият ва салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Қайд қилинишича, тез орада Ўзбекистон ва EИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битим имзоланади.
Транспорт ва логистика, энергетика, рақамлаштириш, қишлоқ ва сув хўжалиги, бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.
Ўта муҳим минерал ресурсларни қайта ишлаш соҳасида ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда жорий йил апрель ойи бошида Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё - ЕИ» биринчи саммити ва Иқлим форумини ташкил этиш ҳамда ўтказиш жиҳатлари кўриб чиқилди.
Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
17:25 / 19.01.2026
Европа ва Лотин Америкаси вакиллари дунёдаги энг йирик эркин савдо ҳудуди бўйича келишув имзолади
15:44 / 16.01.2026
ЕИ чегараларини ноқонуний кесиб ўтишлар сони 26 фоизга камайди
23:20 / 15.01.2026
Гренландияни АҚШдан ҳимоя қилишнинг учта варианти бор – The Economist
10:23 / 10.01.2026