Жаҳон | 19:10 / 20.03.2025
15860
2 дақиқада ўқилади

Хитойда тўрт нафар Канада фуқароси қатл этилди

Улар гиёҳванд моддаларни сақлашда айбдор деб топилган.

Фото: Getty images

Хитой ҳукумати гиёҳванд моддаларни сақлашда айбланган тўрт нафар Канада фуқаросини қатл этди, деб хабар беради The Wall Street Journal. Қатл этилганларнинг исмлари ошкор қилинмаган.

Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жолининг сўзларига кўра, 2025 йил бошида Канада ва Хитой фуқаролигига эга бўлган тўрт киши қатл этилган.

Вазирнинг айтишича, у ва собиқ бош вазир Жастин Трюдо бу қатлни тўхтатиш учун аралашишга ҳаракат қилган. Шунингдек, у Хитой ҳукуматидан «шундай вазиятга тушиб қолган бошқа канадаликларга нисбатан енгиллик кўрсатишни» сўраган.

Канада мурожаатига жавобан Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мао Нин Хитойда айбланаётган барча миллат вакилларига бир хил муносабатда бўлинишини таъкидлаган. «Канада қонун устуворлигини ҳурмат қилиши ва Хитойнинг суд суверенитетига аралашишни тўхтатиши керак», — деган Мао Нин.

Хитой гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларга нисбатан қатъий позицияга эга. Маҳаллий қонунларга кўра, наркотик моддалар контрабандаси учун узоқ муддатли қамоқ жазоси, умрбод қамоқ ёки ўлим жазоси белгиланган.

Amnesty International маълумотларига кўра, Хитойда бошқа ҳар қандай давлатга қараганда кўпроқ қатллар амалга оширилади. Аниқ рақамлар номаълум, бироқ ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўнгги ҳисоботида келтирилишича, 2023 йилда Хитойда минглаб одам қатл этилган. WSJ’нинг қайд этишича, Хитой ҳукумати ғарбий давлатлар фуқароларига нисбатан ўлим жазосини камдан кам ҳолларда қўллайди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди