Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги янги бош консули тайинланди
Сирожиддин Шамсутдинов янги лавозимда иш бошлади.

Фото: dunyo.info
Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги янги тайинланган бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими бош директори биринчи ўринбосари Аҳмад Муҳаммад Қутб билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Аҳмад Муҳаммад Қутб Ўзбекистон ва Саудия Арабистони раҳбарлари ўртасида ўрнатилган яқин дўстона ва ишончли муносабатлар туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилганини, барча соҳаларда яқин шериклик фаоллашиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.
Шу йил 7 март куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг иштироки юқори баҳоланди.
Саудия томони янги тайинланган бош консулга икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва консуллик-ҳуқуқий соҳаларда ўзаро манфаатли муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятига ҳар томонлама амалий кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Сирожиддин Шамсутдинов шу кунга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган. Дипломат 2017-2021 йилларда ҳам Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги бош консули вазифасида фаолият олиб борган. У Тошкент давлат шарқшунослик университети тамомлаган. Араб ва инглиз тилларида мукаммал сўзлашади.
Мавзуга оид

15:14 / 24.03.2025
Саудияда АҚШнинг Россия ва Украина билан музокаралари. Бу ҳақда нималар маълум?

14:50 / 23.03.2025
Саудия Арабистонида ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди

12:33 / 23.03.2025
Сирожиддин Шамсутдинов яна Ўзбекистоннинг Жиддадаги бош консули бўлди

20:30 / 20.03.2025