Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсультдан кейин физиотерапия ўрнини босадиган дори яратилди
Препарат парвалбумин нейронларининг фаолиятини рағбатлантиради, гамма тебранишларини тиклайди ва миядаги йўқолган алоқаларни мустаҳкамлайди.
Лос-Анжелесдаги Калифорния университети (UCLA) олимлари инсультдан кейин жисмоний реабилитация самарасини берадиган препаратни яратди. Инновация DDL-920 деб номланди. Кашфиётга сичқонлар устида ўтказилган тажрибалар давомида эришилди.
Доктор Жон Варгезе бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи инсульт парвалбумин оқсилини ўз ичига олган нейронларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатишини аниқлади. Ушбу нейронлар миянинг ритмик фаоллигини ёки гамма тебранишларини сақлашда асосий роль ўйнайди. Бу ритмлар ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун зарур, уларнинг бузилиши ҳаракатланиш кўникмаларини йўқотилишига олиб келади. Инсультдан кейин бу функциялар узоқ муддатли интенсив жисмоний терапия ёрдамида тикланади. Бироқ, бу барча беморларга ёрдам бермайди.
DDL-920 препарати парвалбумин нейронларининг фаолиятини рағбатлантиради, гамма тебранишларини тиклайди ва миядаги йўқолган алоқаларни мустаҳкамлайди. Тажрибалар давомида препаратни қабул қилган сичқонлар ҳаракатланиш қобилиятини тўлиқ тиклай олган.
Олимлар кашфиётни аллақачон инқилобий деб атади, чунки илгари инсультдан кейин жисмоний терапия ўрнини босадиган дорилар йўқ эди. Янги дори мураккаб реабилитация жараёнини алмаштиришга ёрдам бериши мумкин, деди тадқиқотнинг етакчи муаллифи, доктор Томас Кармайкл. У, шунингдек, тадқиқот ҳозир ҳайвонлар устида тажриба босқичида эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
19:22 / 23.05.2026
Ўзбек жарроҳи томонидан илк бор масофадан туриб робот жарроҳлик операцияси ўтказилди
21:07 / 11.05.2026
Олимлар узоқ умр кўриш генини топиб, умр давомийлигини оширишга муваффақ бўлди
07:31 / 08.05.2026
Хусусий тиббиёт ташкилотларига трансплантация қилишга рухсат берилади
07:27 / 08.05.2026