Соғлом ҳаёт | 19:22 / 23.05.2026
2979
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек жарроҳи томонидан илк бор масофадан туриб робот жарроҳлик операцияси ўтказилди

Хитойнинг Ухан шаҳридаги “Робот жарроҳлиги ҳафталиги – 2026” халқаро конференцияси доирасида ўтказилган мазкур амалиёт жарроҳ Абдурашид Абдукаримов томонидан Ўзбекистонда даволанаётган уч нафар беморда масофадан туриб ўтказилди.

Фото: Телеграм / ssvuz

Ўзбекистон тиббиёти тарихида илк бор академик масофавий робот жарроҳлик операцияси муваффақиятли амалга оширилди.

Ушбу юқори технологик операцияни академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг ёш мутахассиси Абдурашид Абдукаримов Хитой давлатидан туриб амалга оширди.

Ухан шаҳридаги “Робот жарроҳлиги ҳафталиги – 2026” халқаро конференцияси доирасида ўтказилган мазкур амалиёт Ўзбекистонда даволанаётган уч нафар беморда ўтказилди.

Ушбу жараённи Хитой ва ўзбекистонлик мутахассислар онлайн кузатиб борди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, бундай амалиёт дунёнинг саноқли давлатларидагина ўтказилади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид