Хитой ҳам Украинага тинчликпарвар кучлар юбориш ҳақида ўйламоқда
Хитой вакиллари Брюсселда норасмий музокаралар ўтказиб, Европа давлатлари бу ғояга қандай муносабат билдиришини ўрганган. Брюсселдаги дипломатлар фикрича, Хитойни миссияга жалб қилиш Россиянинг Украинага тинчликпарвар кучларни киритишга рози бўлиш эҳтимолини ошириши мумкин.

Фото: Diego Fedele / Getty Images
Хитой Киев ва Москва ўртасида эҳтимолий тинчлик келишувини таъминлаш учун Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш масаласини муҳокама қилаётган Ғарб давлатлари гуруҳи – «кўнгиллилар коалицияси»га («coalition of the willing») қўшилиш имкониятини кўриб чиқаётган бўлиши мумкин.
Германиядаги Die Welt нашри хабарига кўра, Брюсселдаги хитойлик дипломатлар Европа Иттифоқи расмийларига ХХР ҳарбийлари Украинадаги тинчликпарвар кучларга қўшилиши мумкинми, деган савол билан мурожаат қилган. Бу ҳақда нашрга Европа Иттифоқининг муҳокама билан таниш бўлган дипломатлари маълум қилди.
Die Welt манбалари таъкидлашича, Хитойнинг бундай коалициядаги иштироки Россияни Украинага тинчликпарвар кучларни киритишга рози бўлишга ундаши мумкин, чунки аввалроқ Москва ўт очишни тўхтатган тақдирда Украинада ҳар қандай хорижий қўшинларни жойлаштириш таклифини қатъиян рад этган эди. «Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу „нозик“ масала», – деб ёзади нашр.
Украинада Хитой ҳарбийларини жойлаштириш таклифини Вашингтондагилар қўллаб-қувватлаши мумкин. The Economist феврал ойида АҚШ расмийлари Украинадаги тинчликпарвар контингентга нафақат Европа, балки учинчи давлатлар, жумладан, Хитой ва Бразилия ҳарбийлари ҳам кириши керак, деб ҳисоблашини ёзганди.
Франция билан биргаликда «кўнгиллилар коалицияси»ни бошқараётган Буюк Британия ҳукумати унда 30 га яқин давлат у ёки бу шаклда иштирок этишини кутмоқда. Охир-оқибат коалицияга қанча давлат қўшилиши ва улар қандай вазифаларни бажариши ҳали аниқ эмас. Буюк Британия Украина ҳаво ҳудудини қўриқлаш учун ўз қирувчи самолётларини юборишига рухсат берган.
The Telegraph газетаси ёзишича, Франция президенти Эммануэл Макрон бир вақтнинг ўзида Европа қўшинларига муқобил равишда Украинага БМТ тинчликпарвар кучларини юбориш имкониятини ўрганмоқда. Макрон бу мавзуни 20 март куни Европа кенгаши саммитида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан муҳокама қилганди. Шу билан бирга, БМТ тинчликпарвар кучларини юборишни ташкилот Хавфсизлик Кенгаши маъқуллаши талаб этилади, бунга эса биринчи навбатда Россия, шунингдек АҚШ қарши чиқиши мумкин.
Буюк Британия ва Франция расмийлари сўнгги ҳафталарда Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш бўйича бир нечта учрашув ўтказди. Макроннинг маълум қилишича, «кўнгиллилар коалицияси»нинг навбатдаги саммити 27 март куни Парижда бўлиб ўтади. Унда Украина президенти Володимир Зеленский иштирок этиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда «хазина» кўрсатилган сохта хариталар орқали одамларни чув тушириб келган фирибгарлар ушланди
Жаҳон | 00:37
-
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди
Жаҳон | 00:00
-
Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 22:46 / 30.03.2025
-
Зеленский сайловларга тайёргарликни бошлади — The Economist
Жаҳон | 22:38 / 30.03.2025
Мавзуга оид

22:38 / 30.03.2025
Зеленский сайловларга тайёргарликни бошлади — The Economist

17:47 / 30.03.2025
Болтиқбўйи давлатлари Украинада ўт очишнинг тўхтатилишини ўз хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрмоқда

14:44 / 30.03.2025
Украина Россиянинг янги юришига тайёрланмоқда

12:22 / 29.03.2025