Европанинг қайта қуролланиш режаси номи танқиддан кейин ўзгарди
Европа Иттифоқининг ўн йиллик охиригача янги чақириқларга тайёр туриш мажбуриятини эътироф этган ҳолда, ReArm Europe дастури энди Readiness 2030 деб номланиши керак. Аввалги ном Испания ва Италия томонидан танқид қилинган.

Фото: Sepp Spiegl/IMAGO
Европа Иттифоқининг ReArm Europe ("Европани қайта қуроллантириш") режаси энди Readiness 2030 деб номланиши керак. Бу ҳақда 21 март, жума куни Еврокомиссия (ЕК) вакили Паула Пино маълум қилди. Шу йўл билан Европа Иттифоқи жорий ўн йилликнинг охирига бориб Европа Иттифоқи янги чақириқларга тайёр бўлиши кераклигини таъкидламоқчи.
Пинонинг сўзларига кўра, Еврокомиссия олдинги ном «Европа Иттифоқига аъзо баъзи давлатларда турлича» қабул қилиниши мумкинлигини тушунади ва «бу чора-тадбирлар заруратини (Европани қайта қуроллантириш) Европа Иттифоқининг барча фуқароларига етказишни қийинлаштиради».
ReArm Europe номи 20 март куни Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи саммитида Испания бош вазири Педро Санчес томонидан танқид қилинди. «Менга "қуролланиш" сўзи ёқмайди», деди у ва Европа Иттифоқи ҳарбий эмас, «сиёсий лойиҳа» эканлигини таъкидлади. Италия бош вазири Жоржа Мелони ReArm Europe номи «фуқароларни чалғитмоқда» деди.
Европа Иттифоқи мудофаа тайёргарлигини ошириш бўйича ишларни тезлаштиради
Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари келгуси беш йил ичида Европанинг мудофаа тайёргарлигини ошириш бўйича барча соҳаларда ишларни жадаллаштиришга чақирди. Бу ҳақда 20 март куни Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммити якунлари бўйича қабул қилинган якуний ҳужжатларда айтилади.
Чақириқ Европа кенгашининг 6 мартдаги махсус сессияси якунлари ва Европа мудофаасининг 2030 йилгача бўлган муддатга оператив тайёргарлиги тўғрисидаги Оқ китоб (ҳукумат ахборот ҳужжати)га асосланган.
«Кучлироқ ва қобилиятли Европа Иттифоқи глобал ва трансатлантик хавфсизликка ижобий ҳисса қўшади ва НАТОни тўлдиради, бу эса Европа Иттифоқига аъзо бўлган мамлакатларнинг жамоавий мудофааси асоси бўлиб қолади», — дея ишонч билдирди Брюссел.
Германия канцлери Олаф Шолц саммит арафасида Германия «ўз миллий ва иттифоқдош давлатлар мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш учун қўлидан келган барча ишни қилиши» кераклигини айтди, деб ёзади AFP.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Ўзбекистонга келади
Жаҳон | 23:50 / 26.03.2025
-
Аляскада самолёт музлаган кўл устига қулади. Унинг ичида бўлган оила 12 соатдан кейин қутқарилди
Жаҳон | 23:36 / 26.03.2025
-
АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Жамият | 23:34 / 26.03.2025
-
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уриниш айблови бўйича суд қилинади
Жаҳон | 22:57 / 26.03.2025
Мавзуга оид

14:15 / 24.03.2025
Ўзбекистон Европа чегара ва соҳилни қўриқлаш агентлиги билан ҳамкорлик қилади

00:33 / 23.03.2025
АҚШ «Олтин гумбаз» ракетага қарши мудофаа тизимини яратади

13:49 / 20.03.2025
Европа давлатлари Истанбул мэри қўлга олинганини қоралаб чиқди

12:00 / 16.03.2025