Ҳафта бошида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 24 март, душанба куни қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади, 10–12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+14 даража, кундузи +15...+17 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +10...+15 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +10...+15 даража бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғ ҳудудларида қорга айланиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +7...+12 даража бўлади.
Ўзбекистонга дам олиш кунлари нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келиши маълум қилинганди. 24–27 март кунлари кутилаётган ёмғирли об-ҳаво сабаб республиканинг 9 та вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинган.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Ўсишдан тўхташи мумкин — мутахассис болаларда уйқу етишмаслиги оқибатларидан огоҳлантирди
Жаҳон | 13:12 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Камбағал оилаларга 22,5 млн сўм грант, ижтимоий картага “кўчаётган” қоғозбозлик ва етим болаларга ғамхўрлик – 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 14:47
-
Тайван ҳарбий-денгиз кучлари кемаси Хитой кемаси билан тўқнашиб кетди
Жаҳон | 14:33
-
Нусайрат лагерига ташланган бомба, Ҳинд океанида куч тўплаётган АҚШ ва Истанбулнинг муваққат ҳокими — кун дайжести
Жаҳон | 14:08
-
Олимлар инсон қандай қаришини янгича усулда ўргана бошлади
Жаҳон | 13:35
Мавзуга оид

13:58 / 24.03.2025
Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

15:54 / 20.03.2025
Кейинги ҳафтада об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда

13:48 / 20.03.2025
Наврўзда ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

12:41 / 17.03.2025