Танзанияда улкан дарахтларнинг янги тури аниқланди
Ёши 3 минг йилга етадиган ушбу дарахтлар жуда секин ўсиши билан ажралиб туради.

Фото: Phytotaxa
Кения, Танзания ва Италиядан бўлган халқаро ботаниклар гуруҳи Танзаниянинг шарқидаги Удзунгва тоғли ўрмонларида улкан дарахтларнинг янги турини топди. Унга Tessmannia princeps номи берилди. Тадқиқот натижалари Phytotaxa илмий журналида эълон қилинди.
Олимлар унинг нозик оқ гулбарглари ва учларида сариқ тугунлари бўлган ғайриоддий гулларига эътибор қаратган. Барг ва ёғоч намуналари таҳлил қилингандан сўнг, бу илгари илм-фанга маълум бўлмаган янги тур экани тасдиқланган.
Princeps (лотинча «мислсиз») номи дарахтнинг улкан ўлчамлари сабаб танланган: у тропик ўрмондаги бошқа ўсимликлардан баланд бўлиб, жуда катта диаметрга эга.
Тадқиқотчилар қайта ташриф давомида 100 га яқин шундай дарахтларга дуч келган. Табиий сабабларга кўра қулаб тушган дарахтларнинг биридан эса ёғоч намуналари олинган. Таҳлил натижалари баъзи дарахтлар 3 минг ёш эканини кўрсатган.
Tessmannia princeps жуда секин ўсиши билан ажралиб туради: танасининг айланаси атиги бир сантиметрга кенгайиши учун дарахтга 15 йилгача вақт керак бўлади. Бу эса уни ташқи таъсирларга нисбатан, айниқса, заиф қилади.
Олимларнинг таъкидлашича, бундай турдаги дарахтларни ҳимоя қилиш учун минтақада инсон фаолиятини қатъий назорат остига олиш зарур.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

18:31 / 20.03.2025
Тошкентда заранг дарахтлари сирли равишда йўқ қилинди

13:07 / 06.03.2025
Тошкентда дарахтни бошқа жойга кўчирмоқчи бўлган фуқаро 13 млн сўм тўлайдиган бўлди

11:32 / 06.03.2025
2024 йилда 600 минг тупдан ортиқ дарахтлар кесилишининг олди олинди - Эковазирлик

21:53 / 05.03.2025