АҚШ ва Украина Ар-Риёзда юк ташиш хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилди
Киев учрашувни «конструктив ва фойдали» деб баҳолади, бироқ унинг мазмуни тафсилотларини ошкор этилмади.

Фото: Reuters
23 март куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёз шаҳрида АҚШ ва Украина расмийлари ўртасидаги музокаралар асосан инфратузилма ва юк ташиш хавфсизлиги масалаларига бағишланди. Бу ҳақда украиналик амалдорга таяниб The Telegraph хабар берди.
Киев учрашувни «конструктив ва фойдали» деб баҳолади, бироқ унинг мазмуни тафсилотларини ошкор этилмади. Владимир Зеленскийнинг ёрдамчиларидан бири Сергей Лешченко 24 март куни делегациялар Украина ва Россиядаги порт инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиб қўйиш масаласини муҳокама қилганини айтди.
«Муҳокама ўзаро ўт очишни тўхтатиш ҳақида эди: биз Россиянинг денгиз ва дарёлардаги объектларига ҳужум қилмаймиз ва улар ҳам бизнинг объектларимизга, Херсон ва Николаев портларига, Одесса портига ҳужум қилмайди», деди у.
The Moscow Times ёзганидек, Россия раҳбарияти Украина бўйича тинчлик музокараларини атайлаб кечиктиришга уринмоқда, шу вақт ичида имкон қадар кўпроқ ҳудудни эгаллаб олишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда нашрга Россия олий раҳбариятининг позициясидан хабардор тўртта манба маълум қилди. «Ҳозир вақт биз томонда ва биз ундан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламиз», деб тан олди нашрга россиялик дипломатлардан бири.
Таркибида сенатор Григорий Карасин ва ФХХ собиқ вакили Сергей Беседа бўлган музокаралар гуруҳига келишув лойиҳаларидаги «ҳар бир вергулга эътибор қаратиш» вазифаси юклангани таъкидланмоқда.
Қайд қилинишича, Кремль АҚШ томонидан Россиянинг давом этаётган ҳужумларига эътибор бермаслигига ёки ҳатто Киевга қўшинларини Россия Конституциясига киритилган ҳудудлардан олиб чиқиб кетишга мажбурлашига умид қилмоқда. Аннексия қилинган тўртта вилоятнинг бирортаси ҳам Россиянинг тўлиқ назорати остида бўлмаса-да, Москва бу ҳудудларни ҳар қандай ҳолатда ҳам, вилоятлар чегараси доирасида тўлиқ назоратга олмоқчи. Россия манбалари, шунингдек, кейинги савдолашиш учун Украинанинг бошқа баъзи вилоятларини тортиб олиш имкониятини ҳам инкор этмайди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда швециялик журналист террорчилик иши бўйича ҳибсга олинди
Жаҳон | 14:14
-
Андижонда масжид таҳоратхонасида газ портлади
Ўзбекистон | 13:46
-
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги «тарихий шартнома» имзоланди
Ўзбекистон | 12:58
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл туташувларида ўтказиш қобилияти оширилади
Иқтисодиёт | 12:52
Мавзуга оид

11:01
Трамп учинчи президентлик муддатини истисно этмади

08:51
Урушдаги мутлақ рекорд: март Россия артиллерияси учун «қора ой» бўлди

08:13
Украина Қрим кўпригига ATACMS ракеталари билан зарба берган — NYT

22:38 / 30.03.2025