Кишинёвда муз устидаги шоу вақтида акробат қиз баландликдан қулади
Кишинёвда трюкни бажариш чоғида акробат қиз баландликдан йиқилиб тушди.

Фото: Potashev Aleksandr/Shutterstock/FOTODOM
Кишинёвда муз устидаги шоуда трюк кўрсатаётган акробат қиз баландликдан қулаб тушди. Бу ҳақда Молдованинг Omniapres портали хабар берди.
Воқеа «Арена-Кишинев» саҳнасида «Алоуддин ва 1001 кеча эртаклари» шоуси чоғида содир бўлган. Саҳнада ўз чиқишини ижро этаётганда артист қиз арқондан тушиб кетиб, тахминан уч метр баландликдан муз устига қулаган.
Шифокорлар жабрланувчини тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетишди.
Шоу ташкилотчиларининг сўзларига кўра, фавқулодда ҳолат инсон омили туфайли рўй берган, акробат қиз ишлатган асбоб-ускуналар мукаммал ҳолатда бўлган.
Мавзуга оид

11:41 / 02.01.2025
Кишинёвда янги йил чироқлари энергия инқирози туфайли ўчирилди

09:17 / 04.07.2023
Кишинёв аэропортида отишма уюштирган Тожикистон фуқароси вафот этди

15:19 / 01.07.2023
Кишинёв аэропортида тўппончадан ўт очган одам Тожикистонда қидирувда бўлган

21:30 / 30.06.2023