Кишинёв аэропортида отишма уюштирган Тожикистон фуқароси вафот этди
Рустам Ашуров олган жароҳатларидан ҳушига келмай вафот этган. У Молдовага кирмоқчи бўлганида икки чегарачини ўлдирган.

Фото: NF
30 июнь куни Кишинёв аэропортида чегара хизматининг икки зобитини отиб ўлдирган Тожикистон фуқароси Рустам Ашуров олган жароҳатларидан вафот этди. Бу ҳақда 3 июль, душанба куни Молдова Ички ишлар вазирлиги бош полиция инспекциясида маълум қилинди. Қўлга олиш пайтида Ашуров ўнта ўқ жароҳати олган, ўпкасининг бир қисми касалхонада олиб ташланган, у ўзига келмаган.
Ашуров Туркиядан Кишинёвга учиб келган. У Душанбе шаҳрида, маҳаллий полиция маълумотларига кўра, уюшган жиноий гуруҳ таркибида «Ориенбанк» раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Исматуллоевни ўғирлашда иштирок этганидан кейин Европа давлатларидан бирида бошпана топишга уринган. Ўғирлаш 23 июнь куни содир бўлган. Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ўғирланган шахсни топишга ёрдам берадиган маълумот учун 30 минг доллар мукофот эълон қилган, бироқ ҳозирча бу натижа бермаган.
Аэропортдаги отишма паспорт назорати ходимлари эркакка Молдовага киришига рухсат бермаганидан кейин бошланган. Чет эл фуқаросини жўнаб кетаётган мамлакатга қайтишини расмийлаштириш учун стерил зонага кузатиб боришга қарор қилинган, бироқ у полициячидан қуролини тортиб олиб, ўқ отишни бошлаган.
Оқибатда икки киши - чегара полицияси ва аэропорт хавфсизлиги ходимлари ҳалок бўлган, бир йўловчи жароҳатланган. Эркак аэропорт биноларидан бирида гаровга олинганлар билан ўзини тўсмоқчи бўлган, бироқ яраланган ва ушланган.
Воқеа муносабати билан Кишинёв халқаро аэропортида махсус иш режими жорий этилган ва хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Аэропорт фақат 1 июль куни тушдан кейин нормал иш режимига қайтди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда «хазина» кўрсатилган сохта хариталар орқали одамларни чув тушириб келган фирибгарлар ушланди
Жаҳон | 00:37
-
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди
Жаҳон | 00:00
-
Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 22:46 / 30.03.2025
-
Зеленский сайловларга тайёргарликни бошлади — The Economist
Жаҳон | 22:38 / 30.03.2025
Мавзуга оид

14:37 / 24.03.2025
Кишинёвда муз устидаги шоу вақтида акробат қиз баландликдан қулади

11:41 / 02.01.2025
Кишинёвда янги йил чироқлари энергия инқирози туфайли ўчирилди

15:19 / 01.07.2023
Кишинёв аэропортида тўппончадан ўт очган одам Тожикистонда қидирувда бўлган

21:30 / 30.06.2023