Кишинёв аэропортида тўппончадан ўт очган одам Тожикистонда қидирувда бўлган
Молдова пойтахти Кишинёв шаҳри халқаро аэропортида отишма уюштириб, икки кишининг ўлимига сабаб бўлган тожикистонлик 43 ёшли Рустам Ашуров Тожикистонда жиноят содир этганликда гумонланиб, қидирувда экани маълум бўлди.

У Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида “Ориёнбонк” топ-менежери, банк раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Исматиуллоевни ўғирлаб кетганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Тожкистон Бош прокуратураси хабар қилган.
Тожикистон Бош прокуратурасининг хабарига кўра, банкир 23 июн куни ўғирлаб кетилган.
«Суриштирув ишлари мобайнида уюшган жоний гуруҳ аъзоларидан бири Тожикистон Республикаси фуқароси, 1980 йилнинг 25 мартида туғилган А Ашуров Рустам Каримович экани аниқланган. У Туркия Республикаси орқали Молдова Республикасига кейинчалик Еврои Иттифоқи давлатларидан бирида яшириниш учун қочиб ўтган», – дейилади баёнотда.
Аввалроқ Кишинёвга Туркиядан учиб келган ва мамлакатга кириш тақиқланган хорижлик фуқаро ўзини қайта учиб кетиш зонасига кузатиб бораётган чегарачининг тўппончасини қўлга киритиб, уни отиб ўлдиргани, сўнгра йўловчилардан бирига ҳам ўқ узиб ўлдиргани, кейинчалик аэропорт биноси махсус хизматларнинг штурми натижасида қўлга олингани маълум қилинган эди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Эронга «мисли кўрилмаган бомбардимонлар» билан таҳдид қилди
Жаҳон | 08:20
-
Уйсиз эркак жинларни ҳайдайман деб, машинани пачоқ қилди
Жаҳон | 08:18
-
Трамп Финландия президентидан Путинга ишонса бўладими, деб сўраган
Жаҳон | 08:16
-
Украина Қрим кўпригига ATACMS ракеталари билан зарба берган — NYT
Жаҳон | 08:13
Мавзуга оид

16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади

14:37 / 24.03.2025
Кишинёвда муз устидаги шоу вақтида акробат қиз баландликдан қулади

08:09 / 22.03.2025
АҚШда аэропортда ўз итини ўлдирган аёл қўлга олинди

11:29 / 21.03.2025