Кишинёвда янги йил чироқлари энергия инқирози туфайли ўчирилди
Кишинёвда кўчаларда янги йилга бағишланган чироқлар ўчирилди. Бу Молдова ҳукуматининг Россия газини Украина орқали етказиб бериш тўхтатилиши фонида электр энергиясини тежаш бўйича биринчи чораси.
Украина орқали транзитда Россия газини етказиб бериш тўхтатилиши муносабати билан расмийлар томонидан жорий этилган энергия тежаш чоралари туфайли Кишинёвда янги йил чироқлари 1 январ, чоршанба куни ўчирилди.
Кишинёвда электр энергиясининг босқичма-босқич узилиши
Кишинёв мэри матбуот котиби Наталя Иксар Facebookʼда пойтахтнинг янги йил гирляндалари осилган, аммо чироқларсиз кўчалари суратини эълон қилди. «Қишки таътиллар тугади», деб ёзди у. «Кишинев в теме» Telegram-каналининг ёзишича, бутун шаҳарда ёруғлик фақат Буюк халқ йиғилишининг марказий майдонида қолдирилган.
Аввалроқ пойтахт мэри Ион Чебан расмийлар «1 январдан бошлаб электр энергиясини босқичма-босқич ўчириш чораларини кўриши» ҳақида огоҳлантирган эди. Мэрнинг айтишича, асосий арча, марказий майдон ва собор яқинидаги майдондан ташқари бутун шаҳар бўйлаб декоратив ёритиш чироқлари ўчирилади.
Мэр Молдова ҳукумати энергия сарфини қандай камайтиришни аниқ тушунтирмаганидан шикоят қилди. «Бизда 300 дан ортиқ троллейбус, 350 та мактаб ва болалар боғчалари, шифохоналар, поликлиникалар, стратегик корхоналар, кўча ёритгичлари ва светофорлар мавжуд», — деди у.
Россия ракетаси Молдова ҳаво ҳудудини бузиб кирди
25 декабрга ўтар кечаси Россиянинг Украинани ўққа тутиши вақтида ракеталардан бири Молдова ҳудуди устидан учиб ўтди. Бу ҳақда мамлакат президенти Майя Санду маълум қилди.
"Мамлакатларимиз Рождествони нишонлаётганда, Кремл бузғунчиликни танлади — у Украинанинг энергетика инфратузилмасига ҳужум қилди ва Молдова ҳаво ҳудудини ракета билан бузди. Бу ҳаракатлар халқаро ҳуқуққа зид келади. Молдова буни қоралайди ва Украина билан тўлиқ бирдамдир", деб ёзди Санду.
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига маълум қилишича, Россия ракетаси Руминия ҳудуди устидан ҳам учиб ўтган. «Россиянинг Украина энергетика тизимига яна бир йирик ҳужуми. Бу Рождество ҳужуми Путиннинг Рождество сулҳи ҳақида гапирганларга берган жавоби. Битта рус ракетаси Молдова ва Руминия ҳаво ҳудуди орқали ўтган. Бу бизга Россия нафақат Украинага таҳдид солаётганини эслатади». Бухарест Руминия ҳаво ҳудуди бузилганини рад этди.
Мавзуга оид
13:54 / 04.01.2025
Қашқадарёда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
08:20 / 21.12.2024
Қорақалпоғистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
16:58 / 16.11.2024
Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбалари қувватини 27 гигаваттга оширмоқчи
09:30 / 07.11.2024