Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нуротада боғча болаларига яроқсиз гўшт берилаётгани аниқланди
Тумандаги айрим мактабгача таълим ташкилотларида болалар учун ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш қоидаларига риоя қилинмаётгани, гўшт маҳсулотларининг бир қисми истеъмолга яроқсиз экани кузатилган. Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов тизим масъулларидан “ҳалоллик ва виждон билан ишлаш” қасамёд хатини ёздириб олиш топшириғини берган эди.
Навоий вилоятининг Нурота туманидаги боғчаларда болаларга истеъмолга яроқсиз гўшт берилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси хабар берди.
Маълум қилинишича, тумандаги мактаб ва боғчаларда ўқувчи ҳамда тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш ҳолати жамоатчилик назорати тартибида ўрганилган. Жараёнда қатор камчиликларга дуч келинган.
Жумладан, ўрганишлар натижасида айрим мактабгача таълим муассасаларида болалар учун ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш қоидаларига риоя қилинмаётгани кузатилган. Баъзи боғчаларда эса гўшт маҳсулотларининг 4/1 қисми яроқсиз ҳолатда экани қайд этилган.
Федерация тумандаги айнан қайси мактабгача таълим ташкилотида болаларга истеъмолга яроқсиз гўшт берилаётганини очиқламаган. Ўрганиш ишлари давом этаётгани, унинг якунлари ва аниқланган камчиликлар бўйича тегишли ташкилотларга маълумот тақдим этилиши билдирилган.
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов олдинроқ вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказганди. Вилоят раҳбари учрашувда боғчалардаги камчиликларга тўхталиб, 1 кун муддатда масъуллардан “ҳалоллик ва виждон билан ишлаш” қасамёд хатини ёздириб олиш топшириғини берганди.
Мавзуга оид
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
12:53 / 11.06.2026
Машинада унутиб қолдирилган боғча боласи димиқиб вафот этди. Бу Қашқадарёда бир йил ичидаги иккинчи шундай ҳодиса
13:47 / 09.06.2026
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
22:12 / 06.06.2026