Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Ҳафта давомида Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳарорат кечалари +4, кундуз кунлари +8 даражагача пасаяди.

Фото: Kun.uz
Иш ҳафтасининг охиригача беқарор об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет» агентлиги.
Кундузги ҳарорат +27…+29 даражагача, баъзи жойларда +30…+32 даражагача бўлган, узоқ кузатилган қуруқ ва илиқ об-ҳаводан сўнг, 23 мартда республиканинг ғарбий ҳудудларига нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланди. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий вилоятларида ёмғир ёғди, баъзи жойларда кучли бўлди.
Душанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига нам ҳаво массалари тарқалади. Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15–20 метр/сониягача кучаяди. Ҳаво ҳарорати +12…+15 даража атрофида бўлади.
Ҳафта давомида баъзи жойларда ёмғир ёғиши сақланиб туради, фақат 26–28 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.
Бу кунларда ҳарорат аста-секин пасаяди ва кечалари +4…+6 даража, кундуз кунлари +8…+13 даражани ташкил этади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин), 24–25 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. 24–25 март кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида 24 март куни ёмғир ёғади. Шамол 3–8 метр/сония тезликда эсади, 10–12 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат +15…+17 даража бўлади. 25 мартда ёмғир ёғади. Шамол 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +6…+8 даража, кундузи +12…+14 даража бўлади.
26–27 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +4…+6 даража бўлади, кундуз кунлари +8…+10 даражагача пасаяди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Мавзуга оид

13:18 / 30.03.2025
Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?

17:50 / 29.03.2025
Рамазон ҳайити куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берилди

14:44 / 28.03.2025
Ҳафта охирида ҳаво илиши кутилмоқда

16:26 / 27.03.2025