Тимур Кападзе: «Дуранг адолатли натижа бўлди»

Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Эрон (2:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Аввало, Эрон миллий жамоасини жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклайман ва уларга мундиалда ҳам омад тилайман. Ўйинга келсак, иккала жамоада ҳам имкониятлар бўлди. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Умуман олганда, дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман.
Йигитларга, мухлисларга ва халқимизга раҳмат. Кейинги ўйинларга янада яхши тайёрланиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Иншаалоҳ, биз ҳам жаҳон чемпионатига чиқамиз.
Рақибни ўргангандик. Ғалаба учун ўйнадик ва бунга яқин келдик ҳам. 3 нафар етакчи футболчимиз йўқлиги бироз таъсирини кўрсатди. Эҳтимол, улар билан янада кучли бўлардик. Лекин бу — миллий жамоа. Қолган ўйинчилар ҳам етакчиларнинг ўрнини билдирмасликка уринишди.
Ҳа, 2018 йил ҳам бош мураббий сифатида Ўзбекистон миллий жамоасини Эронга (0:1) қарши ўртоқлик баҳсида бошқарганман. Унда ҳам форслар кучли эди ва Кейруш билан жаҳон чемпионатига чиқиб бўлганди. Биз асосан ёшлар билан келгандик. Ўшандаги айрим футболчилар ҳамон ҳар икки жамоада бор. Биз ҳам ўсиб боряпмиз. Давлат томонидан футболга катта эътибор берилмоқда. Янада кучайиб борамиз. Чунки жамоага кўплаб ёш иқтидорлар келмоқда», — дейди Кападзе матбуот анжуманида.
Тавсия этамиз
Ёзда топ-клублар «талашиши» кутилаётган 11 ҳужумчи
Спорт | 15:30 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
Жамият | 09:03 / 01.04.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ҳизбуллоҳ» қўмондонига суиқасд, сайловдан маҳрум этилган Ле Пен ва Ҳарвардни маблағдан мосуво этган Трамп — кун дайжести
Жаҳон | 14:28
-
Андижонда Cobalt пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 16 ёшли болани уриб юборди
Ўзбекистон | 14:22
-
Қамчиқда Ҳонда хандаққа қулади
Ўзбекистон | 13:49
-
Сирдарёда ағдарилган юк машинасида қолиб кетган ҳайдовчи қутқарилди
Жамият | 13:18
Мавзуга оид

16:05 / 26.03.2025
4 йўлланмага 9 даъвогар. Осиёда мундиал саралашидаги вазият

10:15 / 26.03.2025
Қозоғистонда илк ғалаба, Норвегия Исроилга 4 та гол урди. Европада кун ўйинлари

23:06 / 25.03.2025
Ўзбекистон Эрон билан ўйинда муҳим очкони қўлга киритди

20:50 / 25.03.2025