Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Варшава университетида ўзбек тилини ўқитиш тизими жорий этилади
Полша вакиллари ўзбек тилини ўқитишни университет таълим тизимига жорий этиш таклифини илгари сурди.
Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Варшава университетида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди.
Учрашув давомида, шунингдек, Ўзбекистон ва Полша ўртасидаги таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Академик алоқаларни кенгайтириш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий марказлар ўртасидаги ҳамкорлик имкониятлари хусусида фикр алмашилди.
Варшава университети Шарқшунослик факултети вакиллари Ўзбекистон томони билан ўзаро ташрифларни ташкил этишга қизиқиш билдирди. Полша вакиллари, шунингдек, ўзбек тилини ўқитишни университет таълим тизимига жорий этиш таклифини илгари сурди.
Музокаралар якунида шу йилнинг 23-24 апрел кунлари Полшада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Полша ректорлари форуми доирасида Тошкент давлат шарқшунослик университети билан англашув меморандумини имзолаш, ўзбек тилини таълим тизимига жорий этиш ва бу жараёнда малакали ўзбек тили ўқитувчиларини жалб қилиш ҳамда Erasmus+ дастури доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокараларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
21:10 / 31.05.2026
Ўзбекистон жамоаси футбол бўйича меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
09:59 / 24.04.2026
Франция ядровий “соябони”ни НАТО шарқий қанотига кенгайтириши мумкин
08:39 / 25.02.2026