Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилояти ҳокими ўринбосарларидан бири ўзгарди
Иброҳим Холматов Андижон вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини тарк этди.
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Улуғбек Жўраев Андижон вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
У ушбу тайинловга қадар Андижон вилоят ҳокимлигининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича котибият мудири лавозимида фаолият юритган.
Улуғбек Жўраев 1990 йилда Андижон туманида туғилган. Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2015 йилда Андижон шаҳар молия бўлимида хўжалик ишлари мудири сифатида бошлаган.
2016–2020 йилларда Андижон тумани ҳокимлиги молия бўлимининг бюджет бўлими бошлиғи ўринбосари ҳамда бўлим бошлиғи, Андижон шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, 2022−2023 йилларда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, Андижон вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2017 йилдан буён Иброҳим Холматов ишлаб келаётганди, унинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, январ ойида Улуғбек Раҳимов Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган эди.
Мавзуга оид
23:01 / 24.12.2025
ОЧЛ-2. «Андижон» бирор марта ғалаба қозонмади ва гуруҳда қолиб кетди
12:21 / 22.12.2025
Андижонда бозор растаси қулади (видео)
22:08 / 13.12.2025
Андижон ва Самарқандда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
08:25 / 11.12.2025