Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди
Шунингдек, Махтумқули ва Янги Ўзбекистон йўли кўчалари орқали ҳаракатланувчи янги йўналиш ташкил этилди.
Транспорт вазирлиги 28 март санасидан бошлаб Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилишини маълум қилди. Шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғининг бу борадаги тегишли буйруғи имзоланган.
Қайд этилишича, амалдаги 190-сонли «Янгибозор АШБ — Машинасозлар метроси» йўналиши Янги Ўзбекистон кўчаси орқали Янги Тошкент бекатигача бир томонлама ҳаракат қилади. Сўнг ўзининг аввалги йўналиши бўйлаб ҳаракатни давом эттиради.
137-сонли автобус йўналиши энди Истиқбол маҳалласи бекатидан Паркент йўли кўчаси орқали Янги Тошкент бекатигача икки томонлама ҳаракат қилади. «Истиқбол маҳалласи — Қўшқўрғон маҳалласи» йўналиши номи «Янги Тошкент бекати — Қўшқўрғон маҳалласи» деб ўзгартирилади.
Бундан ташқари, янги 197-сонли «Ўзбекистон меҳмонхонаси бекати — Янги Тошкент бекати» йўналиши ташкил этилади. Ушбу йўналиш Махтумқули ва Янги Ўзбекистон йўли кўчалари орқали ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, март бошида Тошкентда таровиҳ намозлари сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилган ва бир қатор автобус йўналишлари ўзгартирилган эди.
Мавзуга оид
08:51
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
10:15 / 16.06.2026