Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
29 март куни Қуёшнинг қисман тутилиши юз беради
Астрономик ҳодиса Ўзбекистонда кузатилмайди.
Европа, Ғарбий Африка, Шимолий Осиё, АҚШ шимоли-шарқида ва Канада шарқида яшовчилар Қуёшнинг қисман тутилишини кўриши мумкин бўлади. Ойнинг сояси Қуёшнинг фақат ярмини қоплайди ва у яримойга ўхшаб қолади, деб хабар берди Euronews.
Қуёш тутилиши Шимолий ва Жанубий Американинг аксарият қисмида эрталаб содир бўлади. Ғарбий Европа ва Африкада – эрталаб, Шарқий Европа ва Шимолий Осиёда – тушдан кейин.
Ўзбекистонда Қуёшнинг қисман тутилиши кузатилмайди.
NASA маълумотларига кўра, Қуёш ва Ой тутилиши йилига тўртдан етти мартагача содир бўлади. Ой орбитасининг Ерга нисбатан қиялиги туфайли бу табиат ҳодисалари одатда жуфт тарзда содир бўлади. Мисол учун, март ойининг ўрталарида Ойнинг тўлиқ тутилиши уни қизил рангга «бўяган эди».
Сентябр ойида Ойнинг навбатдаги тўлиқ тутилиши ва Қуёшнинг қисман тутилишини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
17:34 / 25.02.2026
28 февралда ўзбекистонликлар сайёралар парадига гувоҳ бўлишади
10:08 / 08.09.2025
Ўзбекистонликлар тўлиқ Ой тутилишига гувоҳ бўлди
21:53 / 05.09.2025
Ўзбекистонликлар 7 сентябрда Ой тутилишини томоша қилиши мумкин
08:42 / 20.08.2025