Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Олий бош қўмондон» давлат стипендияси жорий этилади
Шунингдек, ўқувчилар ўртасида муҳандислик-ихтирочилик йўналишида олимпиадалар ўтказиш йўлга қўйилади.
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан:
- олий ҳарбий таълим муассасаларининг намунали курсантлари (талабалари) ва тингловчилари учун «Олий бош қўмондон» давлат стипендияси жорий этилади;
- ўқувчилар ўртасида муҳандислик-ихтирочилик йўналишида олимпиадалар ўтказиш йўлга қўйилади. Бунда ғолиб бўлган битирувчи ёшлар давлат олий таълим муассасаларининг олимпиада йўналишига мос ва турдош таълим йўналишларига имтиҳонларсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
- Бундан ташқари, ёшларни илмга қизиқтирувчи, тарбиявий аҳамиятга эга ва умуммиллий қадриятларни шакллантиришга хизмат қилувчи миллий медиаконтентлар яратиш ҳамда энг яхши интеллектуал шоуларни ташкил этиш учун 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади.
- Шунингдек, ёшларда табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Яшил ташаббуслар»ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Мазкур жамғарма 10 миллиард сўмгача миқдорда шакллантирилади.
Мавзуга оид
09:11 / 02.02.2026
Олий ҳарбий таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш бошланди
13:01 / 09.01.2026
Давлат стипендияларини тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
14:47 / 04.11.2025
Олий ҳарбий таълим битирувчилари 5 йил хизмат ўтамаса, ўқитиш харажати ундирилади
12:05 / 11.09.2025